1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 70-оят

09:00 / 21.09.2017 3439 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Улар: «Биз учун Роббингга дуо қил, унинг қандай эканини бизга баён қилиб берсин, сигир бизга иштибоҳли бўлиб қолди, биз, Аллоҳ хоҳласа, албатта ҳидоят топувчилармиз», – дедилар. Бақара 70.

Бану Исроил Аллоҳ таолонинг амрини дарҳол бажаришга одатланмаган, нобакор қавмлиги аввалдан маълум эди. Аммо бу сафар ҳаммасидан ўтиб тушди. Улар дастлаб Мусо алайҳиссаломдан сигир сўйиш ҳақидаги Аллоҳнинг амрини эшитишлари билан инкор тариқасида «Бизни масхара қиляпсанми?» – дедилар. Амр иккинчи бор такрорланганда, сўйилиши лозим бўлган сигирнинг умумий сифатини сўрашди. Сигирнинг умумий сифати баён қилиб берилиб, амри илоҳий учинчи марта такрорланганда эса унинг ранги ҳақида савол беришди. Сўйилиши лозим бўлган сигирнинг ранги ҳам очиқ-ойдин баён этиб берилганидан сўнг ҳам амрни бажаришга ўтмай, яна савол беришди. Келгуси ояти каримада Бану Исроилнинг охирги саволига жавоб ва қиссанинг хотимаси зикр этилади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Моида сураси, 91оят. Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва нафрат солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни истайдир. давоми...

9904 10:33 / 06.07.2018
2 4. Ҳамда сенга нозил қилинган нарсага ва сендан олдин нозил қилинган нарсаларга иймон келтирадиган ва охиратга аниқ ишонадиганлардир. Демак, давоми...

3021 17:57 / 24.04.2017
Сизни ёмон азобларга солиб, ўғилларингизни сўйиб, қизларингизни тирик қолдираётган Оли Фиръавндан қутқарганимизни эсланг Ана ўшанда Роббингиздан буюк синов давоми...

2593 09:06 / 29.08.2017
Эй Бану Исроил, сизга инъом этган неъматларимни ва Мен сизларни оламлардан афзал қилиб қўйганимни эсланг Бақара 47.Ўша пайтларда пайғамбарлар, илоҳий китоблар ва давоми...

3053 10:05 / 27.08.2017