1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Илм ўргатиш шарафли вазифадир

16:27 / 26.12.2017 3383 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, Ҳазрати Одам алайҳиссаломга Аллоҳ таоло барча фаришталарни таъзим қилишга буюришининг асосий сабаби, у зотнинг илмлари шарофатидир. Дарҳақиқат, илм ва илм аҳлларининг даражаси ҳар қайси жамиятда ҳам юқори қўйилган. Ўз-ўзидан маълумки, илму ҳунарни устозсиз эгаллаб бўлмайди. Илм ва ҳунарнинг барчаси ҳам Аллоҳ таоло томонидан инсонга берилган ҳикмат бўлиб, бу ҳақда Қурони каримда шундай марҳамат қилинган:

«У Ўзи хоҳлаган кишиларга ҳикмат (фойдали илм) беради. Кимга ҳикмат берилган бўлса, демак, унга кўп яхшилик берилибди. Бундан фақат оқил кишиларгина эслатма олурлар» (Бақара сураси, 269-оят). 

         Ўзидаги билим ва ҳунарни бошқаларга ўргатувчи устозларнинг фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

«Албатта, Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, самовот ва ер аҳли, ҳатто ковагидаги чумоли ва денгиздаги балиққача инсонларга яхшиликни ўргатувчи кишига салавот айтиб турадилар» (Имом Термизий ривояти).

         Барча пайғамбарлар ҳам инсонлар учун муршид, муаллим  ва устоз бўлганлар. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай баён қилинган:

«Ўз ичларидан Аллоҳнинг оятларини ўқиб берадиган, уларни (ширк ва гуноҳлардан) мусаффо қиладиган ҳамда уларга Китоб ва Ҳикматни таълим берадиган Пайғамбарни юбориш билан, Аллоҳ мўминларга меҳрибонлик қилди. Улар эса бундан олдин аниқ гумроҳликда эдилар» (Оли Имрон сураси, 164-оят).

         Ушбу оятдан маълум бўладики, инсонларга яхшиликни ўргатувчи, ёмонликдан қайтарувчи, илм-ҳикматдан таълим берувчи устоз-мураббийларнинг борлиги Аллоҳ таолонинг улуғ неъматидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  бир муборак ҳадисларида шундай марҳамат қиладилар:

«Сизларнинг энг яхшингиз Қуръонни ўрганиб, бошқаларга ўргатувчи кишидир» (Имом Бухорий ривояти).

         Халқимизда «устоз отангдек улуғ», деган яхши гап бор. Дарҳақиқат, ота инсоннинг дунёга келишига сабабчи бўлса, устоз унга ҳаётда қандай яшашни ўргатади. Шунинг учун ҳам мўмин-мусулмонлар намозларининг сўнгида Пайғамбарга салавот айтганларидан кейин, ота-оналари қаторида устозларининг ҳақларига  ҳам Аллоҳдан мағфират сўраб дуо қиладилар. Ҳозирги кунда юртимиздаги барча таълим муассасаларида ёшларга турли соҳалар бўйича таълим бераётган устозларни алоҳида эсга олиш, уларнинг иззат-икромларини ўрнига қўйиш ҳар биримизнинг вазифамиздир.

Зеро, келажак авлоднинг салоҳияти уларнинг қўлида экан, Аллоҳ таоло уларни бурч ва вазифаларини сидқидилдан адо этишларига муяссар қилсин.


Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ

Юнусобод тумани бош имом-хатиби,

Тошкент Ислом Институти ўқитувчиси,

«Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Ризқдаги баракотни кўпайтиринг.Ҳар бир мусулмон ризқини ҳалолдан таъминлаши лозим. Бу эса Ислом арконлари ва қадриятларига зид бўлмаган йўллар билан касб давоми...

8616 16:14 / 08.04.2017
.Эй инсон, бу оламдаги жунбиш ва дабдабага алданма. Уйқуда кўрган тушингда вужудинг қиймақийма бўлса ҳам қўрқма. Зеро, бу дунё бир уйқудан иборатдир,. Ҳазрати давоми...

1211 22:57 / 12.11.2022
Гуноҳ қилиб турган ҳолатингда Аллоҳ сенга неъматлар инъом этаётган бўлса, бундан ғурурланма Бу неъматларни яхшилиқдан нишона, деб хомтама ҳам бўлма Балки, бу давоми...

1747 17:00 / 21.02.2022
Эътиқодий ғулувга кетган тоифалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида рўёбга чиқмаган бўлсалар ҳам, уларнинг чиқишлари ҳақида Пайғамбаримиз давоми...

3741 17:10 / 15.11.2017