1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Пул муомаласи: Қуръон ва суннат асосида маслаҳатлар

16:14 / 08.04.2017 8624 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Ризқдаги баракотни кўпайтиринг.

Ҳар бир мусулмон ризқини ҳалолдан таъминлаши лозим. Бу эса Ислом арконлари ва қадриятларига зид бўлмаган йўллар билан касб қилишни тақозо этади. Эътиқодимизга кўра бойликнинг қанчалиги эмас, қайси йўл билан топилгани муҳимдир. Ҳалолдан ризқ талаб этиб, ҳаромдан қочиб, Аллоҳга бергани учун шукр келтириб, меҳнатини чин дилдан адо қилган инсон, албатта, Парвардигорнинг инояти билан барака топади. Бу эса ўз навбатида топилган маблағнинг фойдаси янада ортишини таъминлайди. Инсон баракадан маҳрум бўлса, топаётган пуллари қанча кўп бўлмасин, бемақсад кетаверади.

2Сарф-харажатларни ҳисобга олиб боринг. 

Қуръони Каримда:

«У (ишкомларга) кўтариладиган ва кўтарилмайдиган боғларни, хурмо ва экинларни, емагини хилма-хил қилиб, зайтун ва анорларни бир-бирига ўхшатиб ва ўхшатмай пайдо қилган Зотдир. Мевалаган пайтида унинг мевасидан енглар ва йиғим-терим кунида ҳаққини беринглар. Ва исроф қилманглар. Албатта, У исроф қилгувчиларни севмас» (Анъом сураси, 141-оят), дейилган.

Етарли маблағ билан ризқингизни кўпайтирган бўлса, уни ҳисобли сарфлаш масъулиятини ҳис этиб яшашингиз керак. Исрофидан сақланинг! Чунки исроф Аллоҳ берган неъматларга ношукрчиликдир. Аммо масаланинг иккинчи тарафи ҳам борки, исрофдан сақланаман, деб жуда хасислик ва бахиллик ҳам қилманг.

3. Садақа қилинг. 

Эҳсон-садақа ҳам мусулмон зиммасидаги яна бир масъулиятдир. Йўқсилларга ёрдам, ҳамдардлик ва раҳм қилиш садақа билан бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Қандай амал Аллоҳ учун энг маҳбубдир?» деб сўралди. «Агар оз бўлса ҳам, давомлиси», дедилар (Икки Шайх ва Имом Термизий ривоятлари).

Садақа ҳам ризққа баракот келтирувчи амаллардандир. Ҳатто ўз эътиёжларимиз учун ишлаб топганларимиз ҳам аслида Аллоҳ таолонинг инъомидир. Шунинг учун пул топишдаги мақсадимиз Ўзининг ризоси бўлиши керак.

Аллоҳ таоло Қуръонда:

«Аллоҳга яхши қарз берадиган ким бор?! Бас, токи унга берганини кўп марта кўпайтириб берса. Ва ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) тор қилур ва кенг қилур. Ва Унгагина қайтасизлар» (Бақара сураси, 245-оят), деб марҳамат қилган.

4. Аллоҳга таваккул қилинг. 

Ўз эҳтиёжларимизни қондириш учун бор ғайрат ва кучимизни сафарбар қилишимиз, қолганига эса Аллоҳга таваккал этишимиз керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Туянинг қочиб кетмаслиги учун боғлаймизми ёки Аллоҳга таваккал қилайликми?» деб сўралганида у зот алайҳиссалом аввал боғлаб, кейин таваккал қилинишини айтганлар (Имом Термизий).

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръон ўргатиш фарзи кифоядир. Қуръонни ёддан, мутавотир ҳолда нақл қилиш узилиб қолмаслиги, унга ўзгартириш ва бузиш кирмаслиги учун уни ёдлаш эса бутун умматга давоми...

1449 16:00 / 15.02.2023
Йўлларнинг энг тўғриси Аллоҳнинг зиммасидадир. Улардан эгриси ҳам бордир. Агар хоҳласа, албатта, ҳаммангизни ҳидоят қиларди.Бу дунёда худди ҳиссий йўллар каби, давоми...

4014 16:31 / 17.01.2018
Мадинаи Мунавваранинг яшил жавоҳири Қуббаи хадро ndash Яшил қубба Масжидун Набавийнинг жанубишарқий қисмида жойлашган. Мусулмонлар учун муқаддас макон бўлмиш давоми...

1130 09:00 / 16.12.2022
Бирор нарсага қарши чиқиш ёки уни қабул қилишдан аввал ўша нарса билан танишиб чиқиш кераклиги ҳамма билган ва амал қилиб келган ҳақиқатлардан биридир. Акс ҳолда давоми...

4148 23:07 / 26.04.2017