1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Қуръонни қироат қилиш ва ўргатиш учун ҳақ олиш борасида фуқаҳоларнинг қарашлари

16:00 / 15.02.2023 1430 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръон ўргатиш фарзи кифоядир. Қуръонни ёддан, мутавотир ҳолда нақл қилиш узилиб қолмаслиги, унга ўзгартириш ва бузиш кирмаслиги учун уни ёдлаш эса бутун умматга вожибдир.
Бухорий Усмон розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Энг яхшингиз – Қуръонни ўрганган ва уни ўргатган кишидир», деганлар.


Қуръонни қироат қилиш ва ўргатиш учун ҳақ олиш борасида фуқаҳоларнинг қарашлари турличадир.
Жумҳур уламолар, жумладан, имом Молик ва Шофеъийлар бу иш учун ҳақ олиш жоиз, дейишган. Улар бунга далил сифатида қуйидаги ҳадисни келтиришади:
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эвазига ҳақ оладиган нарсаларингизнинг энг ҳақлиси Аллоҳнинг Китобидир», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.
Буни Бухорий ва бошқалар қилган қуйидаги яна бир ривоят ҳам қўллаб қувватлайди. Унда Набий алайҳиссалом кишининг аёлига ўргатган Қуръонни маҳр ўрнига қўйиб, «Ёдлаган Қуръонинг эвазига сени унга уйлантирдик», деганлар».


Ҳанафий мазҳаби уламолари эса Қуръон қироати ва таълими учун ҳақ олиш ҳаром, дейишган. Улар бунга далил сифатида Абу Довуд Убода ибн Сомитнинг шундай деганини келтиришган: «Суффа аҳлидан бир қанча одамга ёзиш ва Қуръонни ўргатдим. Улардан бири менга камон ҳадя қилди. «Менинг ҳеч қандай молим йўқ эди, энди бу билан Аллоҳ йўлида ўқ отаман», дедим. Кейин бориб: «Эй Аллоҳнинг Расули, ёзиш ва Қуръонни ўргатиб юрганларимдан бири менга камон ҳадя қилди. Менинг молим йўқ эди. У билан Аллоҳнинг йўлида ўқ отсам бўладими?» дедим. Шунда у зот: «Оловдан бўлган бўйинбоғинг бўлишини хоҳласанг, уни олавер», дедилар».
Шунингдек, имом Аҳмад ва Баззорлар қилган ривоятда «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръон ўқинглар. Унда ҳаддан ҳам ошманглар, узоқлашиб ҳам кетманглар, уни тирикчилик воситаси ҳам қилиб олманглар», деганлар».


Аллома Ибн Обидиннинг ҳошиясида («Роддул муҳтор ъала дуррил мухтор»да) шундай дейилган: «(Ҳанафий) мазҳабга кўра, тоат-ибодатларда бировни ижарага олиш жоиз эмас, чунки мусулмон киши ўзи бажариши керак бўлган тоат-ибодатлар учун бошқа бировни ижарага олиб бўлмайди. Бунинг сабаби шуки, банда қилиши керак бўлган ҳар бир ибодат унинг ўзидангина қабул қилинади, бошқалардан эмас. Агар у ўша ибодатни бажаришга ҳақли бўлмаса, ундан қабул қилинмайди. Шунинг учун бунинг эвазига бошқадан ҳақ олиш жоиз эмас».
Лекин мутааххир ҳанафий уламолар айрим тоат-ибодатлар учун зарурат юзасидан ҳақ олса бўлади, дейишган.(Масалан, қорилар тирикчиликка машғул бўлиб кетса) Қуръоннинг зое бўлиш хавфи борлиги учун уни ўргатиш учун ҳақ олиш жоиз, дейишган. 


Шунингдек, одамлар диний аҳкомлар борасида жоҳил бўлиб қолмаслиги учун фиқҳ ва бошқа шаръий илмлар учун ҳам ҳақ олиш жоиз, дейишган. Яна азон, имомгарчилик, хатиблик, дарс бериш ва воизлик учун ҳам ҳақ олса бўлади, дейилган. Аммо қабристонларда, тўй ва азаларда Қуръон ўқиш учун одам ёллаб бўлмайди, чунки бунга зарурат йўқ.


Масалан, азоб оятлари ўқилаётган бўлса, бунинг маъносини тушунмай, оҳангига ром бўлиб, мусиқадан лаззатлангандек лаззатланиш мумкин эмас. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам раҳмат оятларини ўқисалар, Аллоҳдан раҳмат сўрардилар, азоб оятларини ўқисалар, бу азоблардан Аллоҳдан паноҳ сўрардилар.


Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

Муаллиф
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллома Қози Байзовий роҳимаҳуллоҳ ҳақида қизиқ ривоят бор .Байзовий ўзининг .Анворут танзил ва асрорут таъвил, номли тафсирини ёзиб битиргач, уни султонга давоми...

1126 11:00 / 25.07.2023
Гуноҳ қилиб турган ҳолатингда Аллоҳ сенга неъматлар инъом этаётган бўлса, бундан ғурурланма Бу неъматларни яхшилиқдан нишона, деб хомтама ҳам бўлма Балки, бу давоми...

1738 17:00 / 21.02.2022
Оқил ва олим кишиларнинг мунозараси ёки бирор масала устидаги муноқашаси гўзал бўлади. Мунозара одобларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади. Ундай давоми...

1022 09:00 / 20.02.2023
Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, юртимизда ёш авлодни қўллабқувватлаш борасида катта ижтимоийсиёсий ҳаракатлар бошланди. Халқимизда иқтидорли, эркин фикрли, давоми...

5268 16:26 / 05.04.2018