1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 157-оят

08:50 / 24.12.2017 3937 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ана ўшаларга Роббларидан саловотлар ва раҳмат бор. Ана ўшалар, ўшаларгина ҳидоят топганлардир. Бақара 157. 

Бу улкан тарбиянинг ёрқин мисолидир. Шунча синов ва машаққатларга мукофот тарзида ғалаба, нусрат ва бошқа нарсалар эмас, Аллоҳнинг саловотлари, меҳри, шафқати ҳамда раҳмати ваъда қилинмоқда! Шунинг учун мўминлар доимо Аллоҳнинг розилигини кўзлаб иш қилишлари лозим бўлади. Бу дунёда ҳосил бўладиган баъзи бир натижалар охирги мақсад бўлиб қолмаслиги керак. Ҳатто ақийданинг ғолиб келиши ҳам юқорида айтилган мукофотнинг ўрнини боса олмайди.

Келаси оятда Аллоҳ таолонинг зикри, ибодати, яъни «саъй» ҳақида сўз кетади. Бу ҳам сабр-чидамни талаб қиладиган ибодатдир.

  Жоҳилият пайтида Сафо тепалигига Асоф номли, Марва тепалигига Ноила номли бутлар қўйилган бўлиб, одамлар саъй қилиб бориб, ўша ерга етганларида уларни улуғлашар эди. Ислом дини келиб, ширкка қарши ўт очганда, янги мусулмонлар Сафо ва Марва ўртасида саъй қилиш ҳам ширк ишлардан деб ўйлаб, саъй қилмай қўйдилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ рибони нобуд қилур ва садақаларни ўстирур. Ва Аллоҳ ҳар бир кофир, гуноҳкорни суймас. Бақара 276. Бандалар пулмоллари зиёда бўлиши учун рибохўрлик қиладилар давоми...

5315 11:48 / 13.06.2018
У пайтда эргашилганлар азобни кўриб, эргашганлардан тонарлар ва сабаблар ҳам улардан кесилар. Бақара 166.

2776 21:10 / 02.01.2018
Ва устингизга булутни соябон қилдик, сизга манн ва беданаларни туширдик. .Ризқ қилиб берган нарсаларимизнинг покларидан енглар,. Бизга зулм қилмадилар. Лекин давоми...

2881 09:05 / 05.09.2017
Ва ҳақни ботилга аралаштирманг ва ўзингиз билиб туриб, ҳақни беркитманг. Бақара 42. Яҳудийлар ўзларининг узоқ тарихлари давомида доимо ҳақни ботилга аралаштириб давоми...

3363 10:10 / 24.08.2017