1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 42-оят

10:10 / 24.08.2017 3368 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ва ҳақни ботилга аралаштирманг ва ўзингиз билиб туриб, ҳақни беркитманг. Бақара 42. 

Яҳудийлар ўзларининг узоқ тарихлари давомида доимо ҳақни ботилга аралаштириб келганлар. Шу билан бирга, улар доимо ҳақни беркитишга уринганлар. Бу хусусда ҳали кўпгина оятлар ўқиймиз. Улар бу ишлари ила фитна қўзиб, инсонлар ўртасида низо чиқариб юрадилар.

«Ва ҳақни ботилга аралаштирманг» жумласидан Исломнинг ҳақ экани ойдинлашади. Буни яҳудийлар ҳам билишади. Билиб туриб, унга яҳудийликни аралаштириб юборишади.

Шунингдек, «билиб туриб, ҳақни беркитманг» деганда Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбарликлари ҳақ эканини, Қуръони Карим ҳақ эканини билиб туриб, уни беркитишлари ҳам назарда тутилади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ва Сулаймон подшолигида шайтонлар тиловат қилган нарсага эргашдилар. Сулаймон куфр келтиргани йўқ. Лекин шайтонлар одамларга сеҳрни ўргатиб, кофир бўлдилар. Ва давоми...

24583 12:20 / 28.10.2017
Роббимиз, уларнинг ичига ўзларидан уларга оятларингни тиловат қилиб берадиган, уларга Китобни ва ҳикматни ўргатадиган, уларни поклайдиган Расул юбор. Албатта, давоми...

3031 17:00 / 26.11.2017
Айт .Агар Аллоҳнинг ҳузуридаги охират ҳовлиси бошқа одамларсиз, холис сизга бўладиган бўлса, бас, агар ростгўй бўлсангиз, ўлимни орзу қилинг,. Бақара 94.Маълумки, давоми...

3108 08:25 / 20.10.2017
.Баййина, 5. Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳга, динни Унга холис қилган, бошқадан унга бурилган ҳолда ибодат қилишга, намозни тўкис адо этишга, закот беришга давоми...

3188 08:20 / 16.06.2017