1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Аллоҳ ва Унинг Расули адолат қилмаса

15:05 / 30.11.2017 2634 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ҳунайн куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тақсимда баъзи кишиларни ортиқ кўрдилар. Ақраъ ибн Ҳобисга юзта туя бердилар. Уяйна ибн Ҳиснга ҳам шунча бердилар. Арабларнинг катталарига ҳам бердилар. Ўша куни тақсимда уларни ортиқ кўрдилар. Бир киши: «Аллоҳга қасамки, бу тақсимда адолат қилинмади, унда Аллоҳнинг розилиги ирода этилмади», деди. Шунда мен: «Аллоҳга қасамки, буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хабар қиламан», дедим. У зотнинг ҳузурларига келиб, хабарни айтдим. У зотнинг юзлари ўзгариб, қизилга ўхшаб кетди. Сўнгра у зот: «Аллоҳ ва Унинг Расули адолат қилмаса, ким адолат қилар экан? Сўнгра яна Аллоҳ Мусони раҳматига олсин, унга бундан ҳам кўп азият берилган ва у сабр қилган эди», дедилар». Мен эса қайтиб бундан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга гап ташимайман, дедим».

Муттафақун алайҳ.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадорлик пайтларида, то бир ютум сув ичиб бўлса ҳам оғизларини очмагунларича шом давоми...

3033 14:11 / 11.06.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ёки Абу Саид алХудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРовий шак қилдилар. Лекин саҳобалар наздидаги шакнинг зарари йўқ. Чунки давоми...

4024 09:00 / 22.05.2018
. . ,. .89. Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Менга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар бомдод намозини давоми...

2176 08:08 / 08.12.2019
. ,. .Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Уч нарса борки, улар кимда бўлса, иймон давоми...

1866 11:39 / 11.06.2019