1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Табук ғазоти бўлганида

09:00 / 22.05.2018 4024 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ёки Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

(Ровий шак қилдилар. Лекин саҳобалар наздидаги шакнинг зарари йўқ. Чунки уларнинг барчалари одилдир.)

Табук ғазоти бўлганида, одамларга очарчилик етди. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули, агар изн берсангиз, туяларимизни сўйиб гўштини еб, ёғини суртамиз», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қилаверинглар», деб рухсат бердилар. Кейин Умар розияллоҳу анҳу келиб: «Эй Аллоҳнинг расули, агар бундай қилишга изн берсангиз, миниладиган нарса камайиб кетади. (Яхшиси) кишиларга захира учун олиб қўйган таомларини олиб келишни буюринг ва у нарсаларга барака тилаб дуо қилинг. Шояд, Аллоҳ ана шу нарсада барака берса», деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хўп», деб бир чарм тўшама келтиришни буюрдилар. У тўшалди. Сўнгра захирадаги ортиқча нарсани келтиришга чорладилар. Кимдир кафтида маккажўхори, кимдир бир кафт хурмо ва яна кимдир бурда нон олиб келди. Ҳалиги чарм тўшамага бироз нарса тўпланди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша тўпланган нарсага барака тилаб дуо қилдилар. Ва: «Идишларингизни олинглар», деб буюрдилар. Улар идишларини олишди, ҳатто қўшин орасида идишини тўлдирмаган киши қолмади. Ва тўйгунларича едилар, ундан ортиб ҳам қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Мен Унинг расулиман, деб гувоҳлик бераман. Бирор банда мана шу икки калима билан Аллоҳга йўлиқса, шак-шубҳасиз, жаннатдан тўсилмайди», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни синовга учратур,, дедилар,. давоми...

1375 06:22 / 04.06.2020
Холид ибн Умар алАдавий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБасранинг амири бўлган Утба ибн Ғазвон Аллоҳ таолога ҳамду сано айтиб, бизга қуйидагича хутба давоми...

3084 06:10 / 25.08.2018
. ,. . Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Кимни яхшилиги хурсанд қилиб, ёмонлиги хафа қилса, у мўминдир,, дедилар.Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.

1450 09:14 / 21.08.2019
Али розияллоҳу анҳу Ҳайит намозига пиёда чиқиш ва чиқишдан олдин бироз нарса еб олиш суннатдир, деб айтдилар. Имом Термизий ривояти.

4045 03:30 / 19.04.2023