1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Биз учун дуо қилмайсизми?

15:00 / 26.11.2017 2852 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Абдуллоҳ Хаббоб ибн Аратт розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилдик. У зот Каъба соясида бурдаларини болиш қилиб ётган эдилар. Биз у зотга: «Биз учун нусрат сўрамайсизми? Биз учун дуо қилмайсизми?» дедик. У зот: «Сизлардан олдинги кишини ушлаб, ерга чуқур қазиб, унга ташлашар, сўнг арра олиб келиб, бошига қўйиб, яримтадан иккига бўлиб ташлашар эди. Темир тароқлар билан гўштининг остидаги суякларигача тарашар эди. Шу ҳам уни ўз динидан тўсмас эди. Аллоҳга қасамки, бу ишни Аллоҳ охирига етказади, ҳатто отлиқ Аллоҳдан ўзгадан ёки суруви учун бўридан қўрқмаган ҳолда Санъодан Ҳазрамавтга борадиган бўлади. Лекин сизлар шошиляпсиз», дедилар».

Имом Бухорий ривоятлари.

Бошқа ривоятда: «У зот бурдаларини болиш қилиб ётган эдилар. Батаҳқиқ биз мушриклардан озор топган эдик», дейилган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
572 . . ,. . ., . 5722. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар.Икки кишидан бошқага ҳасад қилиш давоми...

1753 12:23 / 14.10.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Кишининг жамоат билан ўқиган намози бозорда ва уйида ўқиган намозидан давоми...

2853 08:50 / 08.10.2017
Тамийм Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Дин насиҳатдир,, дедилар. .Ким учун, дедик. .Аллоҳ учун, У Зотнинг Китоби учун, У давоми...

3075 00:56 / 27.04.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан.Қайси амал афзал, деб сўралди. .Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон давоми...

4688 22:50 / 16.05.2017