1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 109-оят

08:20 / 06.11.2017 3139 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аҳли китоблардан кўплари ўзларига ҳақ равшан бўлганидан кейин, ўз нафсу ҳаволаридан келиб чиқиб, ҳасад қилиб, иймонли бўлганингиздан кейин сизларни кофир ҳолга қайтаришни истарлар. Бас, Аллоҳ Ўз амрини келтиргунича афв этинг ва кечириб юборинг. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўта қодирдир.  Бақара 109.

Ояти каримадан кўриниб турибдики, аҳли китоблар, ҳақиқатни тушуниб етганларидан кейин ўзларича ҳар доим мусулмонларга ҳасад қиладилар.

«Аҳли китоблардан кўплари ўзларига ҳақ равшан бўлганидан кейин, ўз нафсу ҳаволаридан келиб чиқиб, ҳасад қилиб, иймонли бўлганингиздан кейин сизларни кофир ҳолга қайтаришни истарлар».

Ҳасад, хусусан, мусулмонларга қарши ҳасад қилиш уларнинг динларида йўқ, пайғамбарларининг кўрсатмаларида, илоҳий китобларида йўқ.

Оятда мусулмонларга Аллоҳнинг амри келгунча афв этиш, кечиримли бўлишга чақириқ бор.

«Бас, Аллоҳ Ўз амрини келтиргунича афв этинг ва кечириб юборинг».

Бу пасткашларга тенг бўлмасликка, ёмонликка ёмонлик, ҳасадга ҳасад ила жавоб қайтармасдан, муомала қилмасдан, ўзини юқори тутишга чақириқдир. Ушбу жумладаги «Аллоҳнинг амри»дан мурод нималиги ҳақида тафсирчилар турли таъвиллар айтганлар. Баъзилари фатҳ ва ғалаба, баъзилари қиёмат куни, яна бошқалари уруш қилишга рухсат, деганлар. Мақомга қараб, буларнинг ҳар бирини ҳам ишлатса бўлади.

Оятнинг охирида келган

«Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўта қодирдир» жумласидан кўриниб турибдики, Аллоҳ таолонинг Ўзи бир чора кўриши муқаррардир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир жон бошқа жондан ҳеч нарсани адо қила олмайдиган, ундан шафоат қабул қилинмайдиган, ундан тўлов олинмайдиган ва уларга ёрдам берилмайдиган Кундан қўрқинг. давоми...

2630 06:15 / 28.08.2017
Ҳаж маълум ойлардир. Кимки уларда ўзига ҳажни фарз қилса, ҳажда шаҳвоний нарсалар, фисқ ва жанжал йўқдир. Нима яхшилик қилсангиз, Аллоҳ уни биладир. Озуқа олинг, энг давоми...

3164 07:25 / 04.02.2018
Эсла, вақтики, Иброҳим билан Исмоил Байтнинг пойдеворларини кўтараётиб, дедилар .Роббимиз, биздан қабул эт, албатта, Сен Ўзинг ўта эшитувчисан ва ўта билувчисан. Бақара 127.

4774 16:55 / 24.11.2017
.Эй Мусо, Аллоҳни очиқравшан кўрмагунимизча, сенга ишонмаймиз,, ndash деганингизни, шунда ўзингиз назар солиб турганингизда сизни яшин урганини эсланг. Бақара давоми...

3344 09:10 / 03.09.2017