1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 55-оят

09:10 / 03.09.2017 3351 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Эй Мусо, Аллоҳни очиқ-равшан кўрмагунимизча, сенга ишонмаймиз», – деганингизни, шунда ўзингиз назар солиб турганингизда сизни яшин урганини эсланг. Бақара 55.

Шунчалик воқеалар бўлиб ўтгандан сўнг ҳам Бану Исроилнинг ақли кирмади. Улар Мусо алайҳиссаломнинг кўплаб мўъжизаларини кўриб туриб, у киши сабабидан Фиръавн зулмидан қутулиб туриб ҳам:

«Эй Мусо, Аллоҳни очиқ-равшан кўрмагунимизча, сенга ишонмаймиз», – дедилар.

Яъни «Бизга Аллоҳнинг Ўзини кўрсатмасанг, сенинг пайғамбарлигингга ишонмаймиз», дейишди. Бану Исроил моддапараст бўлганидан ўзлари ҳис қиладиган нарсага ишониб, бошқа нарсаларни инкор этадиган бўлиб қолишган эди. Уларнинг узоқ муддат Фиръавн зулми остида хор бўлиб яшашлари ҳам табиатларини бузиб қўйган эди. Узоқ вақт хор бўлиш одамни шундай пасткаш қилиб қўяди, киши табиатидаги бор яхшиликларни ҳам йўқ қилиб юборади ва унда қулларга хос хислатни пайдо қилади. Бу ҳолат эса зулм остида бўйин эгиб юриш, зулм кўтарилганда ҳовлиқиш, неъмат ва яхшилик етганда кибр-ҳаво қилишдан иборатдир. Ҳозирги замонда ҳам узоқ вақт зулмда хор-зорликни ўзига эп кўриб юрган халқларда шу хислат кўриляпти.

Бу шаккоклиги учун Аллоҳ таоло Бану Исроилни муносиб жазолади:

«…шунда ўзингиз назар солиб турганингизда сизни яшин урганини эсланг».

Яъни Бану исроилликларни ўзлари қараб турган ҳолда яшин уриб, ҳалок бўлдилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайтон сизга фақирликни ваъда қиладир ва фаҳш ишларга буюрадир. Аллоҳ сизга Ўзидан мағфират ва фазлни ваъда қиладир. Ва Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир. давоми...

3950 15:28 / 01.05.2018
Бақара 1. Алиф лаам мийм.Қуръони Каримнинг йигирма тўққиз сураси юқоридагига ўхшаш ҳарфлар билан бошланган. Бу ҳарфларга турлича номлар берилган баъзилар .Ҳуруфул давоми...

4107 19:50 / 10.05.2017
Булар ўтиб кетган умматдирлар. Уларга ўзлари касб қилганлари бўлур, сизларга ўзингиз касб қилганингиз бўлур. Уларнинг қилган амалларидан сўралмассиз. Бақара 134. давоми...

3428 09:55 / 01.12.2017
Аллоҳ уларни истеҳзо қиладир ва туғёнларида тентираган ҳолларида қўйиб берадир. Бақара 15Аслида истеҳзо, макрҳийла каби ишларни Аллоҳга нисбат бериб бўлмайди. давоми...

2717 05:24 / 07.07.2017