1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 101-оят

12:10 / 27.10.2017 3551 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳнинг ҳузуридан улардаги нарсани тасдиқловчи Расул келганда, китоб берилганлардан бир гуруҳи худди билмагандек, Аллоҳнинг китобини ортларига қараб отдилар. Бақара 101. 

«Аллоҳнинг китоби» Таврот бўлиши мумкин, чунки унда Муҳаммад алайҳиссаломнинг Пайғамбар бўлиб келишлари ҳақида башорат бор. Уларнинг Тавротдаги башоратни тан олмаганлари «китобни ортларига қараб отиш» деб васф этилмоқда. Айни чоғда, у китоб Қуръони Карим ҳам бўлиши мумкин, чунки яҳудийлар уни ҳам қабул қилмадилар. Оятнинг яҳудийларни «китоб берилганлар» деб сифатлаши ҳам уларнинг бу қилмишларининг қабоҳатини оширади: улар Аллоҳдан келган ваҳийга, илоҳий китобга эга бўла туриб, шундай қилишди. Шу ўринда, агар мушрик бўлиб, жоҳил халқ бўлганларида ҳам бошқа гап эди, деган мулоҳаза пайдо бўлади.

Инсон ўзи энг ёмон кўрган нарсани «ерга тушганидан кейин ҳам кўзимга кўринмасин», деб орқасига отади. Яҳудийларнинг Таврот ва Қуръонга бўлган муносабатлари шунга ўхшатилмоқда. Хўш, улар бу илоҳий ҳидоятларни қўйиб, нимага эришдилар, нимага эргашдилар?

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шунингдек, ичингизга ўзингиздан, сизларга оятларимизни тиловат қиладиган, сизларни поклайдиган, сизларга Китобни, ҳикматни ва билмайдиган нарсаларингизни давоми...

3714 23:40 / 18.12.2017
Ва ҳақни ботилга аралаштирманг ва ўзингиз билиб туриб, ҳақни беркитманг. Бақара 42. Яҳудийлар ўзларининг узоқ тарихлари давомида доимо ҳақни ботилга аралаштириб давоми...

3366 10:10 / 24.08.2017
Ана ўшалар залолатни ҳидоятга сотиб олганлардир. Бас, тижоратлари фойда келтирмади ҳамда ҳидоят топганлардан бўлмадилар. Бақара 16. Ушбу оятда Аллоҳ таоло давоми...

3104 12:37 / 10.07.2017
Ва .Эй Одам, сен ўз жуфтинг ила жаннатни маскан тут. Унда хоҳлаган жойингизда бемалол енглар ва мана бу дарахтга яқинлашмангларки, у ҳолда золимлардан бўлиб давоми...

3109 09:10 / 16.08.2017