1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 90-оят

18:59 / 16.10.2017 3237 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўзларини сотган нарса – Аллоҳ бандаларидан хоҳлаганига Ўз фазлидан нозил қилганига ҳасад қилиб, Аллоҳ нозил қилган нарсага куфр келтиришлари қандай ҳам ёмон! Ғазаб устидан ғазабга қолдилар. Кофирларга хорловчи азоб бордир. Бақара 90.

Яҳудийлар пайғамбарлик араблардан бўлмиш Муҳаммад алайҳиссаломга насиб қилганига ҳасад қилиб, иймон келтирмаганлар. Ҳолбуки, улар «Тавротда зикри келган пайғамбар ўзимиздан чиқади» деган ишонч билан унинг сифатларини арабларга айтиб юрар эдилар...

Ояти карима уларнинг бу қилмишларини

«Ўзларини сотган нарса» деб атамоқда ва жуда ҳам ёмон иш, деб баҳоламоқда. Шунингдек, ояти карима пайғамбарликнинг Муҳаммад алайҳиссаломга берилишини

«Аллоҳ бандаларидан хоҳлаганига Ўз фазлидан нозил қилгани» деб таърифламоқда. Одамларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг бандалари, аммо пайғамбарлик – Унинг фазли. Аллоҳ таоло пайғамбарликни кимга беришни бандаларидан, хусусан, Бану Исроилдан сўраб ўтирмайди. Бандаларининг вазифаси – Аллоҳ Ўз хоҳиши билан кимга пайғамбарликни ато этган бўлса, ўша зотга иймон келтириш.

Бану Исроилнинг Аллоҳ таоло Ўз фазлидан туширган нарсага

«…ҳасад қилиб, Аллоҳ нозил қилган нарсага куфр келтиришлари қандай ҳам ёмон!»

Бану Исроил иймон келтириш ўрнига ҳасад қилдилар, Аллоҳ нозил қилган Қуръонга куфр келтирдилар. Ва бу билан:

«Ғазаб устидан ғазабга қолдилар».

Охиратда эса хор қилувчи азобларга қоладилар. Чунки у кунда

«Кофирларга хорловчи азоб бордир».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Нисо, 162. Лекин улардан илмда мустаҳкам бўлганлари ва мўминлари сенга нозил қилинган нарсага ва сендан олдин нозил қилинган нарсага иймон давоми...

2807 14:42 / 02.06.2017
Бақара 183. Эй иймон келтирганлар Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақво қилсангиз.Бу ояти каримани ҳам Аллоҳ давоми...

6260 19:18 / 17.06.2017
Намозларни ва ўрта намозни муҳофаза этинг. Ва Аллоҳ учун чин дилдан, қўрқув ила қоим бўлинг. Бақара 238. Намозларни муҳофаза этиш уларни ўз вақтида, яхшилаб, давоми...

3381 09:30 / 19.03.2018
АЪУУЗУ БИЛЛААҲИ МИНАШ ШАЙТОНИР РОЖИЙМҚувилган шайтон ёмонлигидан Аллоҳнинг паноҳини сўрайман.Шайтон Аллоҳга исён қилиб, Одам Атога сажда қилмай, гуноҳкор давоми...

3706 18:05 / 20.03.2017