1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Нисо 162 оят

14:42 / 02.06.2017 2808 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

لَّكِنِ الرَّاسِخُونَ فِي الْعِلْمِ مِنْهُمْ وَالْمُؤْمِنُونَ يُؤْمِنُونَ بِمَا أُنزِلَ إِلَيكَ وَمَا أُنزِلَ مِن قَبْلِكَ وَالْمُقِيمِينَ الصَّلاَةَ وَالْمُؤْتُونَ الزَّكَاةَ وَالْمُؤْمِنُونَ بِاللّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ أُوْلَئِكَ سَنُؤْتِيهِمْ أَجْرًا عَظِيمًا 

«Нисо» 162. Лекин улардан илмда мустаҳкам бўлганлари ва мўминлари сенга нозил қилинган нарсага ва сендан олдин нозил қилинган нарсага иймон келтирурлар. Хусусан, намозни тўкис адо этувчилар ҳам. Шунингдек, закотни берувчилар, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирувчилар ҳам. Ана ўшаларга албатта буюк ажр берурмиз.

Илмда мустаҳкам бўлганларнинг иймон келтиришларининг таъкидланишида алоҳида аҳамият бордир. Ҳақиқий ва мустаҳкам илм эгалари ҳамиша иймонли бўладилар. Уларнинг илмлари шунга чорлайди. Илмсиз ва чаласавод кимсалар иймондан қочадилар, гарчи улар илм даъвосини қилсалар ҳам. Илм билан иймон бирга бўлганда эса катта яхшиликларга сабаб бўлади. Ана ўшалар Аллоҳнинг инояти ила намоз ўқувчи, закот берувчи, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирувчи мусулмонлар сафига қўшиладилар ҳамда Аллоҳ томонидан ҳаммалари учун тайёрлаб қўйилган улуғ ажрга эга бўладилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бақара 277. Албатта, иймон келтирган, солиҳ амалларни қилган, намозни тўкис адо этиб, закотни берганларнинг ажрлари Робблари ҳузуридадир. Уларга хавф давоми...

2877 22:48 / 31.05.2017
2 8. Ва одамлардан .Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик,, дейдиганлари бор. Ҳолбуки, улар мўмин эмаслар.Мунофиқларнинг бош сифатлари ушбу оятда зикр давоми...

3460 17:24 / 12.05.2017
Ва иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганлар ndash ана ўшалар жаннат соҳибларидир. Улар унда мангу қолувчидирлар. Бақара 82. Демак, жаннатга кириб, унда абадий қолиш давоми...

3303 08:10 / 05.10.2017
Сўнг агар талоқ қилса, бундан кейин у аёл токи бошқа эрга тегмагунича унга ҳалол бўлмас. Агар у ҳам талоқ қилса, гар Аллоҳнинг чегараларида туришга ишонсалар, давоми...

3835 22:30 / 11.03.2018