1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 230-оят

22:30 / 11.03.2018 3828 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сўнг агар талоқ қилса, бундан кейин у аёл токи бошқа эрга тегмагунича унга ҳалол бўлмас. Агар у ҳам талоқ қилса, гар Аллоҳнинг чегараларида туришга ишонсалар, бир-бирларига қайтсалар, уларга гуноҳ йўқ. Ана шулар Аллоҳнинг чегаралари бўлиб, уларни биладиган қавмларга баён қилур. Бақара 230. 

Бу ояти карима аввалги оятнинг давомидир. Аввалги оятда «Талоқ икки мартадир. Сўнгра яхшиликча ушлаб қолиш ёки яхшиликча қўйиб юбориш», – дейилган эди. Икки марта талоқ қилгандан кейин ярашиб, бирга яшаб, ҳаёт кечириб юрган киши:

«Сўнг агар талоқ қилса, бундан кейин у аёл токи бошқа эрга тегмагунича унга ҳалол бўлмас».

Яъни агар аввалги иккита устига яна бир бор талоқ қилса, жами учта бўлади. Уч талоқ бўлгандан кейин аёл талоқ қилган эркакка ҳалол бўлмайди. Эр-хотин бўлиб яшашлари мумкин эмас. Фақат бир йўл бор, у ҳам бўлса, у аёл бошқа эрга тегса-ю, у эр билан эр-хотин бўлиб ҳаёт кечириб юрганда, иккинчи эр вафот этиб қолса ёки талоқ қилса, шундан кейингина яна аввалги эри билан қайта турмуш қурса бўлади.

«Агар у ҳам талоқ қилса, гар Аллоҳнинг чегараларида туришга ишонсалар, бир-бирларига қайтсалар, уларга гуноҳ йўқ», – дейилишининг маъноси шу.

Мазкура аёл иккинчи эрга ҳеч қандай шарт қўймай, оддий ҳолатда, бардавом ҳаёт кечириш ниятида никоҳланиши керак. Кейинчалик мабодо, аввал айтганимиздек, у вафот этса ёки талоқ содир бўлиб қолса, шундагина биринчи эрига қайта никоҳланиши мумкин.

Бу масалада ҳар ким кўнглига нима келса, шуни қилиб кетавериши ярамайди. Бу жуда муҳим ва катта эътибор лозим бўлган ишдир:

«Ана шулар Аллоҳнинг чегаралари бўлиб, уларни биладиган қавмларга баён қилур».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Хотинларни талоқ қилганингизда, муддатлари охирига етганда, уларни маъруф ила ушлаб қолинг ёки маъруф ила қўйиб юборинг. Уларни тажовуз қилиш учун, зарар етказиш давоми...

2975 16:18 / 12.03.2018
.Эй Одам, уларга буларнинг исмларини айтиб бер,, ndash деди. Уларга ўшаларнинг исмларини айтиб берган чоғида .Сизларга .Осмонлару ернинг ғайбини биламан ва сизлар давоми...

3466 16:06 / 14.08.2017
Биз китоб берганлардан уни ўрнига қўйиб тиловат қиладиганлари ndash ана ўшалар унга иймон келтирадир. Ким унга куфр келтирса, ана ўшалар ndash ўзлари зиён давоми...

3057 09:55 / 18.11.2017
Ёки Расулингиздан, бундан аввал Мусодан сўралганидек, савол сўрамоқчимисиз Ким иймонни куфрга алмаштирса, батаҳқиқ, тўғри йўлдан адашибди. Бақара 108. Маълумки, давоми...

3147 08:20 / 04.11.2017