1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 59-оят

09:05 / 07.09.2017 2949 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бас, зулм қилганлар уларга айтилган сўзни бошқасига алмаштирдилар. Бас, зулм қилганларга фосиқлик қилиб юрганлари туфайли осмондан қақшатқич азоб туширдик. Бақара 59.

Табиатига бузғунчилик сингиб кетган Бану Исроил яна бузғунчилик қилди. Аллоҳ таоло ўргатган «ҳиттотун» сўзи ўрнига бошқа сўзни алмаштириб айтдилар. Алмаштирган сўзлари қайси сўз эканини аниқ билишимизга Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан ривоят қилинган ҳадис ёрдам беради.

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладиларки, Набий алайҳиссалом:

«Бану Исроилга «Эшикдан таъзим қилиб, «Ҳиттотун», – деб киринглар», – дейилган эди. Улар орқалари билан судралиб, сўзни алмаштириб, «Ҳаббатун фи шаъратин», – деб кирдилар», – дедилар.

Ушбу ҳадисдан маълум бўладики, улар ҳам амалда, ҳам сўзда хилоф қилганлар. «Сажда (таъзим) қилиб киринглар», – дейилса, думбалари билан судралиб кирганлар. «Ҳиттотун», – деб айтинглар», дейилса, «Ҳаббатун фи шаъратин», – дейишган. Уларнинг бу ишлари ҳам зулм, ҳам фисқ – Аллоҳнинг амридан чиқиш эди. Шунинг учун Аллоҳ таоло уларга осмондан азоб туширди. Ушбу икки оятда ўтган таълимотлардан биламизки, Бану Исроилнинг қилмишларидан яна бири Аллоҳнинг амрини ўзидек бажармасдан, бузиб бажаришдир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Молларини кечасию кундузи яширин ва ошкора нафақа қиладиганларнинг ажрлари Робблари ҳузуридадир. Уларга хавф йўқ ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар. Бақара 274. .Кечасию давоми...

5497 18:13 / 18.05.2018
Албатта, у сизларни фақат ёмонликка ва фаҳшга ҳамда Аллоҳга нисбатан билмаган нарсангизни гапиришингизга буюрадир. Бақара 169.Аллоҳ таоло ўтган оятда .Эй одамлар, давоми...

3417 14:15 / 07.01.2018
.Ушбу шаҳарга киринг ва унда хоҳлаган жойингизда бемалол енг ҳамда эшикдан таъзим билан киринг ва .Ҳиттотун,, ndash денг, сизнинг хатоларингизни мағфират қиламиз ва давоми...

3246 04:25 / 06.09.2017
Саноқли кунларда. Сизлардан ким бемор ёки сафарда бўлса, бас, саноғи бошқа кунлардан. Уни қийналиб тутадиганлар зиммасида фидя ndash бир мискин таоми бордир. Ким давоми...

2394 09:25 / 22.01.2018