1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 60-оят

09:25 / 08.09.2017 3040 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусо ўз қавмини сероб қилишни сўраганида, «Асоинг билан тошни ур!» – деганимизни эсланг. Бас, ундан ўн иккита булоқ отилиб чиқди. Ҳар бир (авлод) одамлар ўз с ув ичиш жойини билиб олди. «Аллоҳ берган ризқдан еб-ичинглар, ер юзида ёмонликда ҳаддан ошиб, бузғунчилардан бўлманг!» Бақара 60. 

Бану Исроил юқорида зикр қилинган қақроқ чўл – саҳрода турганда, Мусо алайҳиссалом Аллоҳга дуо қилиб, ўз қавми – Бану Исроилни сероб қилишини, сув беришини сўради. Шунда Аллоҳ у кишининг дуоларини ижобат қилди ва:

«Асоинг билан тошни ур!» – деди.

Яъни «Эй Мусо, қўлингдаги ҳассанг билан тошни ур», – деб буюрди. Мусо алайҳиссалом тошни урган эдилар,

«Бас, ундан ўн иккита булоқ отилиб чиқди. Ҳар бир (авлод) одамлар ўз сув ичиш жойини билиб олди».

Яъни Мусо алайҳиссалом асолари билан урган тошдан ўн иккита булоқ отилиб чиқди. Бану Исроил ўн икки қабиладан иборат эди, ҳар қабилага биттадан булоқ бўлиб, ҳар ким ўз сувига эга бўлди.

Энди Бану Исроил осмондан тушган манн ва беданани еб, тошдан чиқадиган сувни ичадиган бўлдилар. Шунинг учун оятнинг охирида:

«Аллоҳ берган ризқдан еб-ичинглар…» – дейилмоқда.

Бундай пайтда Аллоҳга шукр қилиб, роҳат-фароғатда, яхшилик билан яшаш керак. Ёмонликлардан узоқ бўлиш лозим. Оятнинг охирида Аллоҳ таоло Бану Исроилга яна бир бор:

«…ёмонликда ҳаддан ошиб, бузғунчилардан бўлманг!» деб тайинламоқда.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
quotРамазон ойики, унда одамларга ҳидоят бўлиши учун Қуръон туширилгандирquot Бақара сураси, 185оят.Рамазон ойи ва Қуръон нозил бўлиши ортидаги мақсад сени Аллоҳ томон ҳидоят топишингдир.

5294 03:15 / 14.06.2017
Ана ўшалар расуллардир. Уларнинг баъзиларини баъзиларидан афзал қилдик. Улардан Аллоҳ гаплашгани бор ва баъзиларининг даражасини кўтарган. Ва Ийсо ибн Марямга давоми...

3145 13:25 / 05.04.2018
Талоқ қилинган аёллар ўзларича уч қуруъ кутарлар. Агар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлсалар, бачадонларида Аллоҳ халқ қилган нарсани беркитишлари давоми...

4854 17:15 / 08.03.2018
Бас, зулм қилганлар уларга айтилган сўзни бошқасига алмаштирдилар. Бас, зулм қилганларга фосиқлик қилиб юрганлари туфайли осмондан қақшатқич азоб туширдик. давоми...

2948 09:05 / 07.09.2017