1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Рамазон ҳикматлари 14-қисм

22:29 / 31.05.2017 2768 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Илмий изланишлар натижасига қараганда, Рамазон ойида рўзадор учун энг яхши озуқа бу хурмодир. Хурмони сув билан бирга ейиш эса рўзадор оғиз очгандаги энг афзал моддадир. Чунки хурмо, тана эҳтиёжи бўлган бир неча хил витамин, ширинлик ва минералларни ўзида мужассам қилган.  

Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Қачон сизлардан бирингиз оғиз очса, хурмо билан очсин. Агар хурмо топа олмаса, сувда очсин, чунки у покловчидир", деганлар.

Абу Довуд ривояти.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биз билан муомала қилаётган кишиларнинг зийрак ақлларига муҳтож эмасмиз. Балки уларнинг мусаффо қалбларига муҳтожмиз.

1377 10:15 / 06.03.2019
Умар розияллоҳу анҳу бир куни минбарга чиқиб, одамларга хитоб қилдилар. Улардан аёлларга бериладиган маҳрларни кўпайтирмасликни талаб қилдилар. Чунки, Пайғамбар давоми...

3647 05:00 / 11.03.2017
Ўкинч қалбни заифлаштиради, қатъиятни сусайтиради, иродани зарарлантиради. Шайтон учун мўминнинг хафа бўлишидан кўра севимлироқ нарса йўқ.

1509 11:55 / 16.11.2018
Камбағалга садақа берганингда уни муҳтож, ўзингни бой санама. Тўғри, муҳтожга беряпсан, лекин ўзинг ҳам муҳтожсан. Фақат унинг ҳожати сенда, сенинг ҳожатинг эса Аллоҳдадир.

1189 09:26 / 24.08.2019