1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Ким рўзадорни ифтор қилдирса...

22:30 / 31.05.2017 2972 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ким рўзадорни ифтор қилдирса, Унга унинг ажрича ажр бўлур. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас», дедилар».

Имом Термизий ривояти.

Изоҳ: Бу ҳадиси шарифда рўзадор киши учун ифтор емаги бериш улкан савобли иш экани таъкидланмоқда. Рўза тутган одамга қанча савоб берилса, унга ифтор емаги ҳозирлаган одамга ҳам шунча савоб берилиши баён қилинмоқда. Унга рўзадорнинг савобидан олиб берилмайди, балки алоҳида савоб шаклида берилади.

 Бу дегани ўзи рўза тутмай, рўзадорга ифтор берса, рўза тутган ўрнига ўтади, дегани эмас. Рўза тутиш ҳар бир инсон учун фарздир. ҳар ким ўзи ўз рўзасини тутиши керак. Бошқа ҳеч нарса бунинг ўрнини боса олмайди. Рўзадорга ифторлик бериш эса хайр-эҳсон ҳисобланади, холос. Буни қилган одам шунга яраша савоб олади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Мағомисий айтади.Дунё ишларидан бирига боғланиб қолсангу, у сенинг бор ташвишингга айланиб қолса, қўлингни кўксингга қўйгинда, .Аллоҳим Қалбимнинг давоми...

2511 09:00 / 30.11.2017
Ранги ва кийими сен билан бир хил кўринган ҳар бир киши ҳам дўст бўлавермайди. У душман бўлиши ҳам мумкинhellip

1377 08:30 / 01.01.2019
Агар ғурурга кетаётганингни сезсанг, оёқларинг остига қара. Ўзинг устида юриб кетаётган мана шу тупроқсан, унутма

3092 11:00 / 19.08.2017
Аллоҳим Бизни Набийингнинг ҳавзаларидан шундай баҳраманд қилгинки, ундан кейин мутлақо чанқамайлик

2960 09:05 / 23.03.2018