1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Донишманд аёл қиссаси

05:00 / 11.03.2017 3633 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар розияллоҳу анҳу бир куни минбарга чиқиб, одамларга хитоб қилдилар. Улардан аёлларга бериладиган маҳрларни кўпайтирмасликни талаб қилдилар. Чунки, Пайғамбар алайҳиссалом ва у зотнинг барча саҳобалари маҳрни тўрт юз дирҳамдан оширмас эдилар. 

Шунинг учун ҳам Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу йиғилганларга қарата: “Аёлларнинг маҳрини тўрт юз дирҳамдан кўпайтирманглар! Ким шу миқдордан кўпайтирса, белгилангандан ортиқчасини байтулмолга мусодара қилдираман” деб амр қилдилар. Бу гапларни айтиб бўлиб, энди минбардан тушган ҳам эдилар-ки, қурайшлик бир аёл ўрнидан туриб: 

“Эй мўминлар амири, одамларни аёлларга тўрт юз дирҳамдан кўп маҳр беришдан қайтаряпсизми?” деб сўради. У зот: “Ҳа” дедилар. Шунда аёл: 

“Аллоҳ таолонинг “Агар бир хотинни (талоқ қўйиб), ўрнига бошқа хотинни алмаштирмоқчи бўлсангиз, аввалгисига гарчи уюм-уюм молни (маҳр қилиб) берган бўлсангиз ҳам, ундан бирор нарсани қайтариб олмангиз. Уни бўҳтон ва аниқ гуноҳ билан оласизми?!” (Нисо, 20) деган сўзини эшитмаганмисиз?!” дея эътироз билдирди. Бу гапни эшитган Ҳазрати Умар ўзларига ўзлари: 

“Эй Аллоҳ, мени кечир. Ҳамма одамлар Умардан кўра фақиҳроқдир” дедилар. Кейин минбарга қайтиб чиқдилар-да: 

“Эй одамлар, мен сизларни хотинларингиз маҳрини кўпайтиришдан қайтарган эдим. Энди ким ўз молидан хотинига қанча маҳр бермоқчи бўлса, бераверсин. Аёл рост гапирди, Умар хато қилди” дедилар. 


Нозимжон Ҳошимжон


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фақат рамазон ойида Аллоҳни танийдиган қавм мунча ҳам ёмон деб, баъзи одамлар айтишади. Мен эса quotРамазон ойида Аллоҳни таниб, ундан кейин Аллоҳни танишлари янада давоми...

2681 18:57 / 17.06.2017
Юсуфнинг акалари уни ўлдирмоқчи бўлишди. Лекин у ўлмади.Бир йўла унинг изини қуритмоқчи бўлишди. Аммо унинг шаъну обрўси кўтарилиб кетди.Уни қул қилиб сотиб давоми...

2649 01:25 / 12.10.2017
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Номаи аъмолида кўплаб истиғфор топган киши қандай бахтли,, деганлар.

1409 08:46 / 02.10.2019
Одамларнинг энг ахлоқсизи шуки, сендан ғазабланса, фазилатингни инкор қилади, сирингни фош қилади ва дўстлигингни рад қилиб, сенда йўқ нарсаларни гапиради.

1622 09:59 / 08.03.2019