1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

Кенг қамровли дўстлик

15:13 / 28.04.2017 2115 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Ҳасан Варроқ Абу Усмондан дўстлик ҳақида сўради. Абу Усмон жавоб берди: “Одобли бўлиш билан Аллоҳга дўст бўлинади, илмга машғул бўлиш ва суннатга эргашиш билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дўст бўлинади, эҳтиром ва хизмат қилиш билан авлиёларга дўст бўлинади, ёқимли сўз айтиш, очиқ юзли бўлиш, шариатга зид бўлмаса, қарши фикр билдирмаслик билан мусулмонларга дўст бўлинади. 

Аллоҳ таоло шундай деган: “Афвни (қабул қилиб) олинг, яхшиликка буюринг” (Аъроф, 199). 

Оятдаги “афв” сўзининг тафсири ҳақида баъзи муфассирлар у – бағрикенглик билан ўзгаларнинг узрини қабул қилиш, оғирликни ўзига олиб, бошқаларга енгиллик бахш этиш, деганлар. 

Жоҳиллар билан дўстлик эса, уларга раҳмат назари билан қараш, сени жоҳиллардан қилиб қўймагани учун Аллоҳга шукрона айтиш ҳамда жоҳиллик балосидан асрашини сўраб У зотга дуо қилиш ила бўлади”.  



Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳу айтадилар Куфа аҳли Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг устларидан Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга шикоят қилишди. давоми...

2355 15:10 / 28.04.2017
Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтди .Уларга Таврот ва Инжилда Аллоҳ таолонинг currenзигагина ихлос билан ибодат этишлари амр этилган эди, Баййина сураси, 50оят. Аллоҳ давоми...

2375 15:31 / 28.04.2017
Бугунги куннинг ишлари қизиқ. Бир олим ўз хутбасида одамларга қарата айтган экан quotДунёда ким қандай кашфиётга қўл урмасин, барибир Қуръоннинг илоҳий дастур давоми...

2793 15:37 / 28.04.2017
Юсуф алайҳис салом доим оч юрар эканлар. У кишига .хазинанинг калити қўлингизда бўлса, нима учун оч юрасиз,, дейишибди. Шунда Юсуф алайҳис салом .Агар мен тўқ юрсам давоми...

2048 14:59 / 28.04.2017