1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

Бошидан ўтказган билади

14:59 / 28.04.2017 2041 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Юсуф алайҳис салом доим оч юрар эканлар. У кишига: «хазинанинг калити қўлингизда бўлса, нима учун оч юрасиз?», дейишибди. Шунда Юсуф алайҳис салом: «Агар мен тўқ юрсам очларнинг ҳолини ҳис қилмай қўяман», деб жавоб берган экан.

Ҳа, бошдан ўтказган яхши билади, яхши тушунади, яхши ҳис қилади. Шунинг учун «қорни тўқнинг қорни оч билан нима иши бор» деб бекорга айтилмаган.

Демак биз кўпинча аҳамият бермай эътиборсиз бўладиган, ўзга инсонлар эса мубтало бўлиб турган айрим мусибат ва ташвишларнинг баъзида бизга ҳам етиб туриши Роббимиз тарафидан уларнинг ҳолини бизга ҳис қилдириш, уларнинг ташвишига бизларни ҳам шерик қилиш учун бўлган бўлиши ҳам мумкин. Чунки ҳеч бирорта иш беҳикмат бўлмас.


Қудратуллоҳ Сидиқметов



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Билинг Чиндан ҳам қиёмат куни одамларнинг энг бахтиёри ва аҳволи жуда ҳам чиройли бўлганлари Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатда бениҳоя кучли бўлганларидир. давоми...

2946 15:32 / 28.04.2017
Ҳикоя қилинишича жиноят қилган бир аъробийни волийнинг олдига муҳокамага олиб келиб, унинг қилган ишлари ва устидан тушган шикоятлар ёзилган китобни унга давоми...

2356 14:54 / 28.04.2017
Биз яшаётган хилқат гўё жим тургандек туюлади бизга. Аслида, нимаики Аллоҳ томонидан яратилган экан, демакки, у Парвардгорга ҳамд айтади, чексиз тасбеҳдадир. давоми...

3787 15:44 / 28.04.2017
Ҳидоят Аллоҳдан Бунга шубҳа қилганлар нақадар хатокор инсонлардир. Аллоҳ роббил аъламин хоҳлаган бандасини ҳидоят қилади. Бунга 1992 йили Нобель мукофотида рўй давоми...

5937 15:36 / 28.04.2017