1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

Тақдир

14:59 / 28.04.2017 2440 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эрининг вафотидан кейин ёлғиз ўзи ҳаёт ғам-ғуссаларига қарши курашишга мажбур бўлди. Унга бу аламларни унуттирадиган, ярасига дори, қалбига малҳам бўладиган ягона умиди, жигарбанди - ўғли бор эди. Ўғлининг бахти учун ўз ҳаётини зомин қилиб, ўзи ишлаб топар ва бу йўлда машаққат нималигини билмас эди.

Ҳатто бир қанча совчиларни рад қилиб, ўзи фарзанди учун ҳам ота, ҳам она, ҳам дўст бўлишга ҳаракат қиларди. Мадрасадан қайтиб келишини эшик олдида интизор бўлиб кутарди. Бола гўзал тарбия остида улғайиб борди. Онаси унга илм ўргатиб, бошқалардан бекаму-кўс қилиб тарбиялади. Мадрасада энг олд, пешқадам ўқувчилардан эди. Коллежни битиргач, араб мамлакатидаги бирор бир университетда таълимини давом эттиришни истади. Лекин она ўзининг ёлғизгина умиди, орзуси, кўз қувончини ўзидан йироқда бўлишини тасаввур ҳам қила олмасилигини ўйлаб, бу нарсага тоқат қила олмаслигини билиб, унинг бу фикрни рад қилди. Боланинг эса кундан – кунга чет-элда илм олишга бўлган рағбати ошар, унинг бу қизиқиши уни кўзини кўр, қулоғини кар қилиб, уни ўқиш ҳужжатларини тақдим қилишига мажбур қилади. Онасига билдирмасдан сафарга керакли нарсаларни тайёрлаб боради. Ҳатто сафарга жўнаб кетадиган кечада онасига бор ҳақиқатни айтиб, Боғдод шаҳрига чипта олганини, сафар эртага эканини хабар беради. Бечора она ўкиниб қолади, лекин ранжиганини, қалбидаги шу кунгача ёниб турган чироқ, сўнаёзганини фарзандига билдирмайди. Нима қилиб бўлса ҳам фарзандини ёнида қолдириш пайига тушиб, уни қолдириш йўллари ҳақида фикрлай бошлайди. Тунда фарзандига билдирмай, паспорти ва чиптасини яшириб қўяди. Тонг бўлгач бола онаси билан хайрлашиб, йўлга отланади. Аэропортда сафар вақти бўлганда, қараса чиптаси ҳам, шахсини тасдиқловчи ҳужжати ҳам йўқ. Табиийки, божхона хизматчилари ҳам уни бу ҳолатида жўнаб кетишига йўл қўймайди. Шунда маҳзун бўлиб, ҳойна - ҳой онам яшириб қўйган бўлса керак, деб ғазабнок ҳолатда уйига қайтади. Уйига келганида, хонасига кириб ухлайди. Она эса фарзанди сафар қила олмаслигини билганидан, радио эшитиб нонушта тайёрлайди. Радио товушига яхшилаб эътибор берса, радиода: “Бугун тонгда Боғдодга жўнаган сомалёт авиа ҳалокатга учраб, ерга қулади ва натижада йўловчиларнинг ҳаммаси ҳалок бўлди” деб хабар бераётганини эшитиб ҳайратга тушади ва қилган ишидан мамнун бўлади. Фарзандига бу хабарни берай деб унинг хонасига қараб шошилганча югуриб кетади. Фарзандининг хонасига кирса, не кўз билан қарасин-ки тўшак устида жигарбандининг жони узилган экан.


“ал-Мавсуъат аз заҳабия мин қисос ал-вақиъийя” китобидан 

Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ cоллоллоҳу алайҳи ва васаллам, саҳобаи киром ҳамда салаф уламолари тавҳид борасида етук бўлганликларини яхши биламиз. Энди инсоф ила бугунги кунимизга давоми...

8945 15:36 / 28.04.2017
Шайҳ Холид Рошиднинг quotМаъсиятлар уммонига чўкканларнинг аҳволиquot деб номланмиш китобларида quotҚани энди, бормасайдиquot деган ҳикоя эътиборимизни ўзига тортди. давоми...

3034 15:38 / 28.04.2017
Бир кун қишлоққа борганимда жаноза устидан чиқиб қолдим. Марҳум таниш эди, бордим. Имом, фоний дунёнинг ўткинчилиги ҳақида маъруза қилди, сўнг марҳумнинг бўйнида давоми...

2647 15:30 / 28.04.2017
Валид ибн Убода айтадилар Мен отам Убода розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига кирдим. У киши ўлим тўшагида ётган эдилар. Эй отажон, менга астойдил васият ва насиҳат давоми...

2082 15:13 / 28.04.2017