1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг каромати

15:10 / 28.04.2017 2354 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳу айтадилар: “Куфа аҳли Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг устларидан Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга шикоят қилишди. Ҳазрати Умар у кишини ишдан бўшатиб, ўрниларига Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳуни тайинладилар. 

Куфа аҳолиси Саъд розияллоҳу анҳуни яхши намоз ўқиб бермайди, деб шикоят қилишган эди. Шунинг учун Умар розияллоҳу анҳу одам жўнатиб, Саъдга: “Эй Абу Исҳоқ, Куфа аҳолисининг айтишича, сен яхши намоз ўқимас экансан” дедилар. Бунга жавобан Саъд розияллоҳу анҳу: “Аллоҳга қасамки, мен уларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини камайтирмасдан ўқиб бераман. Хуфтоннинг аввалги икки ракатини узунроқ, кейинги икки ракатини қисқароқ, енгилроқ қилиб ўқиб бераман” дедилар. Ҳазрати Умар: “Эй Абу Исҳоқ, сен ўзинг шундай ўйлайсан” дея эътироз билдирдилар. 

Кейин Умар розияллоҳу анҳу бир нечта кишиларни Куфага жўнатиб, аҳолидан Саъд ҳақида сўрашни буюрдилар. Юборилган кишилар Куфанинг қайси масжидига кириб сўрашмасин, барча масжид қавми Саъд розияллоҳу анҳу ҳақларида яхши гапларни айтиб, у кишини мақташди. 

Тафтишчилар охири Бани Абас масжидига киришди. Бу масжид қавмининг ичида Усома ибн Қатода исмли бир одам ҳам бўлиб, унинг куняси Абу Саъда эди. У Саъд ибн Абу Ваққос ҳақларида шундай деди: “Кичик ҳарбий қисмларни юбормайди, урушдан тушган ўлжаларни барчага тенг тақсим қилмайди, адолатли ҳукм қилмайди”. 

Шунда Саъд ҳазратлари: “Мен ҳозир учта дуо қиламан: Эй Роббим, агар бу банданг ёлғон гапирган ва риё-сумъа қилган бўлса, унинг умрини узайтириб, фақирлигини ҳам узайтиргин ҳамда уни фитналарга рўбарў қилгин” деб дуо қилдилар. 

Шу воқеадан кейин ҳалиги одамдан кимлиги сўралса, у: “Мен фитнага учраган ва Саъднинг дуойибадига қолган қарияман” дер эди. 

Жобир ибн Самурадан ҳадис ривоят қилувчи Абдулмалик ибн Умайр айтади: “Саъд розияллоҳу анҳунинг дуойибадларига қолган ҳалиги одам қариб, мункиллаб, қошлари тўкилиб кетганидан кейин ҳам кўчадан ўтган йўловчи қиз-жувонларга гап отиб, кўз қисиб юрганини кўрдим”.  


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юртимизнинг кўзга кўринган имомларидан бири томонидан ҳикоя қилиб берилган қуйидаги воқеа мени жуда таъсирлантирган эди. Бу воқеа қори акамизнинг айтиб давоми...

3156 15:40 / 28.04.2017
Салафлардан бирлари айтадилар Бир куни Яман кўчаларининг бирида кетаётсам, йўл устида турли байтлар ила Роббини улуғлаётган бир болани олдидан чиқиб қолдим. У давоми...

2198 15:12 / 28.04.2017
Бир аёл жориясига бир дирҳам бериб, Ма, бу пулга ҳолвайтар олиб келrdquo деб буюрди. Бир оздан кейин жория келиб Эй бегойим, бир дирҳам увол бўлдиrdquo деди. Саййидаси давоми...

2185 15:04 / 28.04.2017
Ҳикоя қилинишича, насроний руҳонийларидан бири мусулмонларга таъна етказиш учун мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳо ҳақида Одамлар уни ўта ёмон бўҳтон давоми...

2037 14:58 / 28.04.2017