1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

Аёл тўғри айтди, Умар хато қилди

15:07 / 28.04.2017 2316 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Мусъаб ҳикоя қилади: “Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир куни: “Аёлларнинг маҳрини, гарчи у аёл Язид ибн Ҳусойн Ҳорисийнинг қизи бўлса ҳам,  қирқ уқиядан оширманглар! Ким мен айтгандан ошириб маҳр берса, ортиқчасини байтул молга мусодара қилдираман” дедилар. Шунда ўтирганлар орасидан бир аёл: “Бундай қилишга ҳаққингиз йўқ” дея эътироз билдирди. Ҳазрати Умар: “Нега?” деб сўрадилар. Аёл: “Чунки, Аллоҳ таоло: “...Аввалгисига гарчи уюм-уюм молни (маҳр қилиб) берган бўлсангиз ҳам, ундан бирор нарсани қайтариб олмангиз...” (Нисо, 20) деган” деди. Бу гапни эшитган Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: “Аёл тўғри айтди, Умар хато қилди” дедилар”.    


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Валид ибн Убода айтадилар Мен отам Убода розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига кирдим. У киши ўлим тўшагида ётган эдилар. Эй отажон, менга астойдил васият ва насиҳат давоми...

2087 15:13 / 28.04.2017
Ҳофиз ибн Касир quotАлбидоя ванниҳояquotда ушбу ривоятни келтирган quotБасра қозиси Иёз ибн Муовия алМузанийнинг ақлзаковати одамлар орасида зарбулмасал бўлиб кетган давоми...

2556 15:15 / 28.04.2017
Ҳикоя қилинишича, насроний руҳонийларидан бири мусулмонларга таъна етказиш учун мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳо ҳақида Одамлар уни ўта ёмон бўҳтон давоми...

2035 14:58 / 28.04.2017
Бир одам жуда бахил ва худбин эди. Хотини у билан хусуматлашиб Сичқонлар сизнинг уйингизда ватанини севгани учунгина яшайди. Йўқса, қўшниларникига чиқиб ҳам давоми...

2112 15:08 / 28.04.2017