1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

Мен учун Абдуллоҳнинг ўлимидан кўра кўйлакни йўқотганим оғирроқ

15:07 / 28.04.2017 2156 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Абу Зинод айтади: “Асмоъ бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳонинг бисотларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўйлакларидан бири сақланарди. Уни ўғиллари Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу кийиб юрарди. У киши ўлдирилганда кўйлак ҳам бошқа нарсалар қатори талаб, олиб кетилди. Кўйлакнинг олиб кетилганини эшитган оналари Асмоъ: “Мен учун Абдуллоҳнинг ўлимидан кўра кўйлакни йўқотганим оғирроқ” дедилар. 

Бироз вақт ўтиб, кўйлак шомлик бир кишида экани маълум бўлди. Асмоъ ўша одамдан кўйлакни қайтариб беришини талаб қилдилар. У одам: “Мен учун истиғфор айтмагунича қайтариб бермайман” деди. Асмоъ розияллоҳу анҳо: “Ўғлимнинг қотили учун қандай истиғфор айтаман?” дедилар. Одамлар: “Агар истиғфор айтмасангиз кўйлакни қайтариб бермас экан” дейишди. Шунда Ҳазрати Асмоъ: “Айтинглар, ўша одам олдимга келсин” дедилар. 

Ўша одам Абдуллоҳ ибн Урва билан бирга Асмоънинг олдиларига келди. Қўлида кўйлак ҳам бор эди. Асмоъ розияллоҳу анҳо ҳалиги одамга: “Кўйлакни Абдуллоҳга бер” дедилар. У одам кўйлакни Абдуллоҳ ибн Урвага берди. Асмоъ: “Кўйлакни қўлингга олдингми, эй Абдуллоҳ?” деб сўрадилар. Абдуллоҳ: “Ҳа, олдим” деди. Шунда Асмоъ розияллоҳу анҳо шомлик одамга қараб: “Аллоҳ сени кечирсин, эй Абдуллоҳ, яъни Аллоҳнинг бандаси” дедилар-да, бу билан Абдуллоҳ ибн Урвани назарда тутдилар”.  


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деб марҳамат қилади Бас, шундай намозхонлар ҳолига войки, улар намозларини .унутиб, қўядиларrdquo Моъун, 45.Пайғамбар соллаллоҳу давоми...

3701 15:06 / 28.04.2017
Умар Ҳайёмнинг рубойиларини ҳамма ҳар хил талқин қилади. Тасаввуф аҳли у зотнинг буюк инсон бўлганлигини тасдиқловчи фикрларни билдирса, баъзи фосиқ кишилар давоми...

3464 15:38 / 28.04.2017
Суюкли дўстим Тасаввур қил, бироздан сўнг ҳузурингга Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам кириб келадиларhellip Сен ҳеч хаёлингга келтирмаган давоми...

2196 15:33 / 28.04.2017
Билингки, замон Аллоҳ таоло айтганидек бир ҳолатда собит туриб қолмайди Бундай кунларни одамлар орасида айлантириб турамиз.rdquo Демак, гоҳида фақирлик, гоҳида давоми...

2117 14:50 / 28.04.2017