1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

Ғийбат

15:15 / 28.04.2017 2557 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳофиз ибн Касир "Ал-бидоя ван-ниҳоя"да ушбу ривоятни келтирган: "Басра қозиси Иёз ибн Муовия ал-Музанийнинг ақл-заковати одамлар орасида зарбулмасал бўлиб кетган эди. Суфён ибн Ҳусайн ал-Воситий бир куни қози ҳузурига бир мусулмон биродари ҳақида шикоят қилиб келди. Қози унга бир нафас синчиклаб тикилиб қолди. Кейин Воситийдан сўради: "Сен Рум фатҳида қатнашганмидинг?" "Йўқ", деб жавоб қилди Воситий. "Синд фатҳида қатнашганмидинг?" Яна "йўқ" жавоби бўлди. "Ҳинд юришида иштирокинг борми?". "Йўқ!" деган жавоб бўлди. "Турк фатҳида-чи?". Воситий унда ҳам қатнашмаганини айтди. Шунда қози таассуф билан: "Шунча юртдаги мушриклар сендан омонда бўлибдию бир мусулмон биродаринг сенинг шикоятингдан омонда бўлолмабди-да?!"


Атоқли муҳаддис, фақиҳ, обид ва зоҳид Имом Ибн Ваҳб айтади: "Ғийбат балосидан қутулиш учун агар бирор кишини ғийбат қилсам бир кун  рўза тутиб бераман, деб қарор қилдим. Бора-бора бу ҳам осон кўринди, иллатни батамом тарк эта олмадим. Шунда кимни ғийбат қилсам бир динор садақа қилишга киришдим ва шу йўл билан ғийбатдан батамом қутулдим".

"Аллоҳдан қўрққан ғазабини сочмайди, хоҳлаб турган ишини қилмайди", деганлар Умар ибн Хаттоб.

Салафлар айтишича, инсон ҳаёти давомида қуйидаги саккиз ҳолатни албатта бошдан кечиради: хурсандчилик ва хафалик, тўпланиш ва тарқаб кетиш, машаққат ва енгиллик, касаллик ва офият.

Имом Мусоҳибий: "Неъматлар бир меҳмон, уларни иззат-икром қилиш шукр билан бўлади. Балолар ҳам бир меҳмон, уларни иззат-икром қилиш эса сабр билан бўлади".

"Сабр иймоннинг бошидир". Агар инсон танаси бошидан жудо қилинса, у ҳалок бўлгани каби сабр бўлмаса, иймон ҳам ҳалокатга юз тутгусидир.

Абдулқодир Жийлоний айтган: "Эй ўғлим, мусибат-бало сени ҳалок қилиш учун келмайди, сабрингни синаш учун келади". Олтин ўтга кирса, сайқалланиб янада чирой очгани каби инсон ҳам мусибат олови орқали сайқалланади.

Тарбия ҳиссий туйғуларни ақл ёрдамида жиловлашдир. Аммо ҳиссиёт бўлмаса, ақл ҳам ҳаракатсиз қолади. Бу гўёки, ақл бир машина кабидир, ҳиссиётлар унинг моторидир, агар ҳиссиётлар уни юрғизмаса, машина жойидан жидмайди.



Аҳмад Муҳаммад


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Салафлар намозни жамоат билан ўқишга нақадар ҳарис эканликларини кўп эшитгансиз. Ана шулардан хулоса чиқарган ҳолда, бугунги кунимизга ҳам мурожаат қилсак. Зеро, давоми...

2500 15:39 / 28.04.2017
Халифа Муътасим ов чоғида бир шерни кўриб қолди. Яхшилаб қуролланиб, ов қилиб юрган бир одамни кўрдида, ундан Сенда яхшилик бормиrdquo деб сўради. Ҳалиги одам ўзича давоми...

2092 15:08 / 28.04.2017
Ҳидоят Аллоҳдан Бунга шубҳа қилганлар нақадар хатокор инсонлардир. Аллоҳ роббил аъламин хоҳлаган бандасини ҳидоят қилади. Бунга 1992 йили Нобель мукофотида рўй давоми...

5956 15:36 / 28.04.2017
Аллоҳ таоло айтади .Молдунёларингизни ораларингизда ноҳақ ndash ҳаром йўллар билан емангиз.., Бақара сураси, 188. Яъни, бирбирингизнинг молингизни ndash ҳаққингизни давоми...

2368 15:23 / 28.04.2017