1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ўзимдан катта одамга салом берсам, алик олмайди

20:17 / 27.04.2016 2863 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ўзимдан катта одамга салом берсам, алик олмайди ёки менсимайгина қўл узатади. Саволим шуки, ўша одамга салом бермаслигим мумкинми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Мусулмон одам ҳолатдан келиб чиқиб, ўзи таниган-у, танимаган кишига салом бериши суннат ва одоб ҳисобланади. Саҳобаи-киромлар ривоят қилиб айтадилар-ки:
«Биз доимий равишда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан йўлиқсак, аввал салом беришга ҳаракат қилар эдик. Лекин у зот биздан аввал салом бериб улгурар эдилар».
Ҳаммамиз яхши билишимиз лозимки, салом бериш суннат бўлса, алик олиш вожиб бўлади. Сиз бир кишига салом бердингизми, Ислом одобини адо қилдингизми, мусулмонлик ҳаққини бўйнингиздан туширдингизми, сиз шунга савоб оласиз. Саломингизга алик олган киши одоб юзасидан, суннат юзасидан, шариат юзасидан ўзига тушган масъулиятни адо этган бўлади. Энди алик олмаса, беодоблик қилиб, вожиб нарсани тарк этган бўлади. Сиз эса ундан ўксимаслигингиз ва салом бермай қўйсам бўлармикин, деган хаёлга бормаслигингиз керак. Балки салом беришда бардавом бўлинг, бунга савоб ёзилади. Алик олмаган одамнинг эса гуноҳи ўзига. Шунинг учун бу одобга амал қилиб боришни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эмикдошлик ҳақида бир неча саволларим бор эрхотин ўзларининг эмикдош акасингил эканлигини билишса, нима қилишади Уларнинг фарзандларининг ҳукми нима Бир эркак ё давоми...

4171 21:03 / 24.04.2016
СаволШайх Ҳазратлари, Сизга икки дунё саодатини тилаб, ушбу саволни йўллайман. Маълумки тамоқ оғриганда ангина уни даволаш мақсадида пахтани спиртга теккизилиб давоми...

6643 08:40 / 27.11.2017
САВОЛ Каламушга айланиб қолган қиз ҳақида фикрингизни билмоқчи эдим. Ҳақиқатда бўлган воқеами ёки пул топиш йўлимиЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Бу нарса баъзи одамларнинг ўйини экани собит бўлди. Валлоҳу аълам.

4861 20:13 / 27.04.2016
СаволАссалому алайкум шайх Муҳаммад Содиқ ҳазратлари, сизга Аллоҳдан соғлиқ саломатлик тилаб қоламан.Анча ойлардан бери қалбимда бўлаётган ўзгариш яъни давоми...

7345 03:10 / 19.03.2017