1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Эмикдош ака-сингилнинг ҳукми нима?

21:03 / 24.04.2016 4174 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эмикдошлик ҳақида бир неча саволларим бор: эр-хотин ўзларининг эмикдош ака-сингил эканлигини билишса, нима қилишади? Уларнинг фарзандларининг ҳукми нима? Бир эркак ё аёл қандайдир эр-хотиннинг эмикдош эканлигини билса, буни уларга айтиши вожибми? Бағрига олган ё эмизган аёл бағрига олгани ё эмизгани учун ҳақ олиши мумкинми?

ЖАВОБ: Агар эр-хотин бир-бирларининг эмикдошлари эканларини билишган заҳоти зудлик билан ажралишлари вожиб бўлади. Қозига мурожаат қилиб, ажралганларини қайд эттиришлари керак. Фарзандлари қонуний фарзанд бўлади. Насаблари уларга боғланишида шубҳа бўлмайди. Эмикдош ака-сингил эканлигини билгунларича бўлган муносабатлари учун гуноҳкор бўлмайдилар. Бирор киши бошқа бир эр-хотиннинг эмикдош эканларини билгудай бўлса, буни уларга айтиши вожиб бўлади. Бундан сўнг масъулият улар зиммасига тушади. Етим қолган болани бағрига олган ёки ўзга бир эр-хотиннинг боласини эмизишга олган аёл эмизгани учун ҳақ олиши шариатимизда бор нарса. Аммо гўдакнинг туққан онаси талоқ қилинмаган бўлса, бу иши учун ҳақ олиши мумкин эмас. Агар талоқ қилинган бўлса, ҳақ олса бўлади. Ҳатто гўдакнинг онаси ўзга аёлдан кўра бунга муносиброқдир (Аллоҳ билувчидир).

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Ассалому алайкум, биз учун ҳурматли ва қадирли бўлган Устоз Сизни quotМаскан одоблариquot мақолангизни ўқиб чиқдик ва бу мавзуга тааллуқли бўлган давоми...

2912 21:13 / 22.04.2016
САВОЛ Маргарин, шоколад ва бошқа баъзи бир озиқовқат маҳсулотларининг ёрлиқ қогозида унинг таркибида Е322 моддаси борлиги ёзилади. Баъзиларнинг айтишига давоми...

20813 20:47 / 28.04.2016
СаволАссалому алайкум Хурматли устозлар рўзадор инсон хушбуйланса бўладими ва парфюмерия воситаларидан фойдаланса бўладими.ЖавобquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъати Ва алайкум ассаломБўлади. Валлоҳу аълам

4380 15:53 / 09.04.2018
Бир мусулмон киши мен уйланмасдан исломга хизмат қилиб ўтаман деса бўладими Аммо мен жумада эшитганман Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига уч давоми...

2986 16:22 / 27.04.2016