1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Маскан одоблари ва ҳожатхоналар

21:13 / 22.04.2016 2914 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Ассалому алайкум, биз учун ҳурматли ва қадирли бўлган Устоз! Сизни "Маскан одоблари" мақолангизни ўқиб чиқдик ва бу мавзуга тааллуқли бўлган маълумотларни бошқа китобларингиздан ҳам олганмиз, Аллоҳга шукр. Сиз таъкидлаб ўтган мана шу гапларни ҳаммамиз кенг маънода тушунсак қанийди. Мактаблар ва юқори олий ўқув юртлари, қолаверса жамоат жойлари (бозор, касалхона) ларда мавжуд бўлган хожатхоналарга бир инсон сифатида, мусулмон сифатида ҳақ кўз билан қарасак. "Эҳ, мусулмонлар, масъул одамлар кўзингиз қаерда?" дегим келади. Устоз, савол-жавоб бўлимининг доимий мухлисиман. Лекин бу мавзу ҳақида саволлар жуда-жуда кам учрайди. Бу биз ҳали покликка эътибор бермаётганимиз белгиси деб биламан. Оммавий Ахборот вакиллари кўзингиз қаерда, бундай район жойлардаги ҳолатларни ўрганиб, муаммони ечишда бизга ёрдам бермайсимиз-ми? Катта-катта ҳаражат қилиб қурган биномизни ҳожатхонаси нега талабга жавоб бермаябди? Илтимос Устоз, дуо қилинг муаммоларимиз яхши томонга ечилсин. Ташаккур сизга Устоз!


Жавоб: Аллоҳ таоло мазкур ва бошқа барча муаммоларимизнинг ечилишида Ўзи мададкор бўлсин! Аммо Аллоҳ таолонинг Ўзи Қуръони Каримда айтадики:

«Албатта, Аллоҳ бир қавмдаги нарсани, токи улар ўзларидаги нарсани ўзгартирмагунларича, ўзгартирмас».

Яъни банда бир яхшиликка эришмоқчи бўлса, ўша яхшиликка етаклайдиган хислатларни ўзида мужассам этиши ва унга эришиш учун уриниши лозим. Ана шундагина Аллоҳ унинг ишида яхши томонга ўзгариш ҳосил қилади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол1 Ассалому алайкум Азиз устозлар, бозорда қурилиш моллари сотаман. Бизлар сотадиган қурилишда ишлатадиган клeйдан носивойга ҳам қўшиларкан. Шу клeйни носга давоми...

4364 00:49 / 10.05.2017
Ассалому алайкум Оёқ қайилтириб олинганда шишишни олдини олиш очун базилар ёш болаларнинг сийдигини маҳаллий тиббиёт деб қўлланишади. Саволим шундаки мана давоми...

4620 06:30 / 26.08.2018
СаволАссалому алайкум Уйқуга кeтишдан олдин сураларни ўқисам ёки эшитсам бўладими Мeн бошқа давлатдаман, қайси сураларни ўқиб юришни маслаҳат давоми...

5095 10:30 / 11.04.2018
СаволАссалому алайкум Устозлар, тоғам ошпазлар. Бир куни шўрва пишириб, одамларга сузиб берибдилар. Кейин қарасалар шўрванинг ичида калпесакалтакесак бор экан. У давоми...

4955 09:05 / 12.09.2017