1445 йил 14 зулқаъда | 2024 йил 22 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Мен Рамазон ойида рўза тутдим-у, лекин намозларни тўлиқ ўқимадим.

20:16 / 27.04.2016 2812 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Мен Рамазон ойида рўза тутдим-у, лекин намозларни тўлиқ ўқимадим. Бир танишим намоз ўқимасангиз рўзангиз қабул бўлмайди, деди. Ҳақиқатдан ҳам шундайми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аввало мен муҳтарам савол эгасини 30 кун рўзани тўлиқ тутганлари билан чин қалбдан табриклайман. Аллоҳ таоло бошқа рўзадорлар қаторида бу кишининг ҳам рўзасини қабул қилган бўлсин. Бандаларнинг қилган амалларини баҳолаб, «ўқимаганингиз учун рўзангиз қабул бўлмайди» деган кишилар қайси ҳужжат, далилга суянганлари биз учун номаълум. Лекин шуни яхши билиш керакки, барча ибодатлар, барча амалларнинг қабул бўлиши учун асосий шарт иймон–эътиқоддир.
Шу билан бирга мукаллаф бўлишлик, яъни балоғат ёшига етганлик ва ақли-ҳуши жойида бўлишлик шартлари бордир. Бундан кейин ҳар бир ибодатга алоҳида яна қўйиладиган шартлар бўлади. Ана шу шарт-ларга қарайдиган бўлсак, рўза ибодатини қабул қилишга намоз ўқиш шарт этилмаган. Албатта бу дегани, «рўза тутиб, намоз ўқимай юраверса бўлади» деган гап эмас. Лекин билишимиз лозимки, рўза ўзи ало-ҳида фарз бўлган ибодат. У Исломнинг беш рукнидан бири ҳисобланади ва намоз ҳам ўзи алоҳида фарз бўлган ибодат. У ҳам Исломнинг беш рукнидан бири, балки диннинг устуни ҳисобланадиган ибодатдир.
Шунинг учун намоз ўқимаслик албатта яхши эмас. Рўзани ўттиз кун ният билан тутган одам учун намозни ҳам ўқимоқлик ниҳо-ятда осон бир иш ҳисобланади. Шунинг учун барча мўмин-мусулмон биродарларга ўзимиз учун фарз бўлган намозни вақтида чиройли қилиб ўқиб юришимиз лозим эканлигини таъкидламоқчимиз. Лекин фиқҳий маънодан гапирадиган бўлсак, Рамазон рўзасининг қабул бўлишига, иншааллоҳ, биз ишонамиз. Парвардигори олам қабул қилган бўлсин. Иншааллоҳ, бундан кейин намозларни ҳам вақтида ўқиб, рўзани ҳам ўрнида тутишни насиб қилган бўлсин. Валлоҳу аълам. 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мен оилали аёлман. Ҳар ҳафтада отаонамнинг уйига, яъни қизлик уйимга бораман. Мени интиқлик билан кутган отаонам яхшилаб меҳмон қилишга ҳаракат қилишади. Лекин, давоми...

3195 21:21 / 27.04.2016
Ассалому алайкум Устозлар, опамнинг бир саволини етказсам дегандим печкага қараб намоз ўқиса бўладими 2. Опам намозхонлар, фарзандлари ҳам намоз ўқийди, эри эса давоми...

1981 12:08 / 18.11.2018
СаволАссалому алайкум Баъзи аёллар маҳрами йўқлиги ёки маҳрам билан боришнинг имконияти йўқлиги сабабли, бошқа бегона эркакларга никоҳланиб ҳажга кетишади. Яъни давоми...

5469 08:00 / 12.08.2018
СаволШайх ҳазратлари авлиёларни айтган гаплари ва қиссаларини ешитиб ҳозирги ҳолатим билан таққосласам мени қалбимда қурқув ва ғам пайдо бўлди. Енди қиёматда давоми...

3873 08:25 / 20.12.2017
Аудиолар

121720 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43161 14:35 / 11.08.2021