1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Маҳрам билан хажга боришдаги ҳийла

08:00 / 12.08.2018 5466 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ассалому алайкум! Баъзи аёллар маҳрами йўқлиги ёки маҳрам билан боришнинг имконияти йўқлиги сабабли, бошқа бегона эркакларга никоҳланиб ҳажга кетишади. Яъни ҳийла ишлатишади. Қайтиб келганидан сўнг бу никоҳ ҳақида ҳеч ким эслаб ҳам ўтирмайди, ваҳоланки улар шаръан эр-хотин бўлиб қолишади. Савол : бундай ҳийла никоҳи шариатда жоизми? 

Жавоб:

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

 Ва алайкум ассалом! Шариатимизда никоҳнинг ўз мақсадлари бўлиб, улардан бири эр ва аёл ўз иффатларини сақлаши ва насл қолдиришлари ҳисобланади. Ҳажга кетишдаги никоҳда бундай мақсад кўзда тутилмайди. Лекин никоҳнинг шартлари топилган ҳолда никоҳ қилинган бўлса, албатта никоҳ боғланади, улар шаръан эр-хотин ҳисобланадилар. Эрнинг зиммасига маҳр вожиб бўлади ва албатта ўз-ўзидан нафақа, эр вафот топса идда, мерос масалалари уларга жорий бўлади. Сиз айтганингиздек бу никоҳда шу ҳақларни зое бўлиши, кимларнингдир ҳаққи кимларгадир ўтиб кетиши ҳолатлари вжудга келади. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Хотин муслима аёл, ибодатда, ҳижобда ва уйда қўл меҳнати билан рўзғор қилади. Эр ибодатда эмас, маст қилувчи ичимликлар ичади ва рўзғор қилмайди. давоми...

2072 13:59 / 05.07.2019
СаволАссалому алайкум Азиз устозлар, жанозага борганда ва қабристонда қўл бериб саломлашилмайди, яна гўрковларга хорманг дейиш мумкин эмас дейишади. Шу тўғрими давоми...

4505 13:39 / 20.02.2018
Ассалому алайкум Мен баданимга ёшлик қилиб татуировка чиздирганман. Энди буни катта гуноҳлигини тушуниб етдим. Энди тавба қилиб намоз ўқисам бу гуноҳим давоми...

2853 10:01 / 19.01.2019
СаволМуҳтарам Мен бир китобда ўқиб қолдим. Унда ёзилишича, ҳар ойнинг 3, 5, 13, 21 ва 23 кунлари нахсrdquo кунлари деб ёзилган экан. Бу қандай кунлар Шу ҳақида сиздан давоми...

4697 09:05 / 21.11.2017
Аудиолар

121547 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43031 14:35 / 11.08.2021