1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Эр-хотин олти ой давомида кўришмаса, қайтадан никоҳ ўқитиш керакми?

21:31 / 25.04.2016 14787 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Қизимнинг турмуш ўртоғи беш ой олдин узоқ сафарга кетган эди. Баъзиларнинг айтишига қараганда эр ва хотин олти ой давомида кўришмаса, қайтадан никоҳ ўқитиш керак эмиш. Ҳақиқатдан ҳам шундайми?

ЖАВОБ: Йўқ, ундай эмас. Ораларида талоқ масаласи кўрилмаган бўлса, бундай гапни ҳеч кўтаришни ҳожати йўқ. Турмуш тақозоси ва яна баъзи бир сабабларга кўра орада айрилиқ бўладиган бўлса-ю, икки тараф рози бўлган бўлсалар, талоқ масаласи кўрилмаган бўлса, ўз-ўзидан талоқ тушиб қолиши мутлақо мумкин эмас. Олти ой эр хотин бир-бирини кўрмаса, талоқ тушиб қолади деган гап ҳам катта мусибатларимиздан бири. Бу ҳам саводсиз кишиларни шариатга тиқилиши ва маҳмадоналик қилиши, ўзини билимдон кўрсатиш учун қилган нотўғри ҳаракатидир. Бундай нарсалар кишиларни ташвишга солиши, шубҳалантиришга олиб келади. Бунга мана шу савол ҳам далилдир. Бир оила қаттиқ ташвишланмоқда, ўз ихтиёридан ташқари мажбур бўлиб бир эр сафарга кетган, аёлни қариндошлари балки эр хотинни ўзлари ҳам олти ой кўришмаса талоқ тушиб қолармикин деган ўйдалар. Бундай одамларни сон саноғи йўқ. Гапни эса ҳужжат далили йўқ. Буни яна кўпчилик эътибор бермаётган оғир бир мусибати бор. У ҳам бўлса, мана шундай тарзда бошқа ёққа кетган кишилар бир муддатдан кейин қайтиб келмасалар, «энди олти ойдан кўп вақт ўтди, талоқ тушган бўлса керак» деган гумон билан хотин эрга тегиб кетишлиги ёки келинни ота-оналари эрга бериб юбориш ҳолатлари ҳам бўлмоқда. Буларнинг ҳаммаси шариатга хилоф ишлар. Ҳеч қаерда, ҳеч ким «эр-хотин олти ойдан ортиқ кўришмаса, талоқ тушади» деган гапни айтган эмас. Талоқ эр кишини хотинига «сен талоқсан» дейиши билангина тушади. Бошқа вақтда ўз-ўзидан талоқ тушиб қолиш ҳолатлари бўлмайди, балки ажрашиш турлари бор, бу алоҳида бир масала ҳисобланади. Шунинг учун барча мусулмонлар яхши билиб олсинларки, эр маълум бир муддат оиладан узоқда юрган ҳолатда ҳеч қачон ўз-ўзидан талоқ тушиб қолмайди. Бу нарсани ҳамма яхши билиб олиши лозим.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар йили онамизнинг вафот этган кунларида у киши яшаган уйда тўпланиш одатимиз бор эди. Лекин яқинда бир танишимиз .Ўлган кунда йиғилиш Исломга хос нарса эмас,, давоми...

3546 18:38 / 24.04.2016
Савол Шайх Ҳазратлари рамазон ойида инсон ухлаб турганда маний келган бўлса ғусл қилса, рўза синадимиЖавоб Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфҒусл қилганда оғиз ва бурунга сувни қаттиқ олмайди. Рўзаси бузилмайди.

7727 22:51 / 31.05.2017
Ассалому алайкум Турсукка сийдик текса гуноҳкор бўладими сақланишини ҳеч иложи бўлмаяпти, тик турган ҳолда тегаяпти жавоб учун олдиндан раҳмат.quotЗикр аҳлидан давоми...

5307 08:20 / 12.01.2019
.Ла икроҳа фиддийни,ndash.Динда зўрлаш мажбурлаш йўқ, ояти маъносини аниқлаштириб берсангиз.ЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Динга мажбур қилиш йўқ. Батаҳқиқ, ҳақ давоми...

3963 16:09 / 27.04.2016