1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Эркак ва аёллар намоз ўкишида хам бир канча фарклар бор экан

21:30 / 25.04.2016 4605 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ислом динида аёлларнинг масжидларга чиқиб, жамоат намозларида қатнашишлари маъқулланмаслигидан хабарим бор. Аммо эркак ва аёллар намоз ўқишида ҳам бир қанча фарқлар бор экан. Шу ҳақида маълумот олмоқчи эдим.

ЖАВОБ: Ҳақиқатда намоз ўқиш пайтида эркак ва аёлларни қиладиган ҳаракатлари орасида фарқ бор. Баъзи бир Ҳанафий уламоларимиз бу фарқни 10 та фарқ эканлигини айтиб ўтишган. Ана шу фарқлардан биринчиси “Такбири Тахрима”да яъни намозни бошлаш учун ниятни қилиб бўлиб “Аллоҳу акбар” деган пайтда эркак кишилар қўлларини қулоқларигача яъни бош бармоқларини қулоқларини юмшоқ жойигача кўтариб, теккизиб такбир айтсалар, аёллар такбир пайтида қулларини елка баробар кўтарадилар, бир оз қимтинган ҳолда. Иккинчи фарқ эркаклар намоз ўқиётган пайтларида қўл боғлаганларида, қўлларини киндикларини остига қуядиган бўлсалар, аёллар ана шу қиёмда турганларида икки қўлларини кўкракларида тутган ҳолда қўл боғлаб туриб намоз ўқийдилар. Шунингдек аёл киши икки кафтини қўлларини кўтараётган пайтида енгидан чиқариб яъни очишга ҳаракат қилмайдилар, ўша нглари билан қўлларини тусган ҳолда такбир айтиб қўлларини кўтарадилар. Тўртинчиси рукуъ пайтида ҳам панжаларини ортиқча чиқариб юбормайди, балки ана шу ёйиб ташламасдан, панжаларини қисган ҳолда икки қўлларини икки тиззаларига қуяди. Бешинчиси рукуъга борганларида эркакларга ўхшаб жуда пастгача эгилиб рукуъ қилмасдан, балки рукуъ деса бўладиган ҳолатда қимтинган ҳолатда эгилиб рукуъни бошланғич суратини адо этсалар бўлди, жуда пастга қараб энгашиб, тўғри эркакларга ўхшаб беллари билан бошларини тўғри ҳолга тушишини ҳаракат қилмасалар ҳам бўлади, яъни қилмаганлари афзал ҳисобланади. Олтинчиси рукуъ қилган пайтларида икки чиғаноқлари билан ҳам қимтиниб биқинларига тегизиб туради, эркаклар эса очиб кенгайтириб туришлари керак. Шунингдек саждага борганларида ҳам қимтинган ҳолларида қоринларини икки сонларига тегадиган қилиб унақа баланд қилиб эркакларга ўхшаб орани очмасдан сажда қиладилар. Саккизинчиси ўтириш яъни “Аттахияту”ни ўқиш пайтидаги икки ракааътдан кейин ёки тўрт ракаътдан кейинги ўтиришда фарқ бўлади. Бунда аёллар оёқларини ёндан чиқариб орқаларини ерга қуйиб ўтиради. Эркаклар эса маълумки оёқларини устига ўтирадилар. Тўққизинчи фарқ сужуд пайтида яъни сажда қилган пайтда эркаклар чиғаноқларини кўтариб турсалар аёллар яна қимтинган ҳолларида чиғаноқларини ерга тегизиб туришлари тавсия қилинган. Яна фарқ шуки овоз чиқазиб ўқийдиган жойларда эркаклар имомлар овоз чиқазиб қироат айтадиган жойларда аёллар овоз чиқазиб қироат қилмайдилар, такбирларни айтмайдилар. Мана шу фарқлар буларни билб олиб намозни аёлларимиз шу ҳолатга қараб ўқиб борсалар фойдага мувофиқ намоз ўқиган бўладилар. Аллоҳ таоло барчаларимизни ўқиётган намозимизни даргоҳида қабул айлаб, намозларимиздан бу дунёю, охиратда фойдаланишимизга Ўзи имконият берган бўлсин.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Бир биродаримиз Қуръоннинг рус тилидаги маъно таржимасини ўзининг насоро динидаги хўжайинига ҳадя қилмоқчи давоми...

4006 09:05 / 31.08.2017
Савол.Ассалому алайкум, дейилганда .Валейкум Салом, ёки .Валейкум, ва шунга ўхшаш сўзлар билан алик олинса, шунда алик олгувчи ГУНОҲКОР бўлиб қоладими ёки жавоби давоми...

3565 20:25 / 14.04.2017
Ассалому алайкум Учта фарзандим бор, ҳозир тахминан 1 ойлик ҳомилам бор. Мен хоҳламаяпман, эрим эса розилар. Аборт қилдириш хақида уйлаяпман, лекин берухсат давоми...

4991 06:10 / 08.09.2018
Ушбу ҳадисни тушунтириб берсангиз .Бир киши у отаси эмаслигини билиб туриб чақирса, у биздан эмас, у дўзахдан ўзига жой тайёрласин,. Бухорий ва Муслим ривояти. давоми...

3616 14:17 / 24.04.2016
Аудиолар

121379 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42885 14:35 / 11.08.2021