1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

«Ла икроҳа фиддийни»

16:09 / 27.04.2016 3944 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ла икроҳа фиддийни»–«Динда зўрлаш (мажбурлаш) йўқ» ояти маъносини аниқлаштириб берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Динга мажбур қилиш йўқ. Батаҳқиқ, ҳақ ботилдан ажради. Ким тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтирса, батаҳқиқ, узилмайдиган мустаҳкам тутқични ушлаган бўлади. Ва Аллоҳ эшитувчи, билувчи зотдир.
Ақийда, иймон масаласи инсон қалбига боғлиқ жуда ҳам нозик бир масаладир. Бу нарсани мажбур этиб, куч билан сингдириб бўлмайди. Балки ҳар бир инсон баён қилинган нарсаларга тушуниб, иймон келтиргандагина мақсад ҳосил бўлади. Исломда ушбу қоидага қаттиқ риоя қилинади. Аллоҳ таоло Ўзи:
«Динга мажбур қилиш йўқ. Батаҳқиқ, ҳақ ботилдан ажради», деб қўйган. Яъни, Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга Қуръони Каримни тушириб, Исломни жорий қилгандан сўнг тўғри йўл нотўғрисидан, ҳақ ботилдан ажради. Ҳамма нарса ўз ўрнини топди. Шундай бўлгандан кейин «Динга мажбур қилиш йўқ». Ҳар кимга Аллоҳ ақл берган, ўзига керак йўлни танлаб олсин.
Ушбу қоидага амал қилиниб, тарихда одамларни, бошқалар каби Исломга мажбур қилиб киритиш бўлмаганидан, балки барча халқлар ўз ихтиёри, ишончи ва ақидаси ила Исломни қабул қилганидан, бу дин қаерга борса, ўша ерда ўрнашиб қолди. Мажбурий йўл билан тарқатишга уринилган ақида ва мафкуралар эса, бақосиз бўлди.
«Динга мажбур қилиш йўқ» жумласига тегишли кўп тарқалган тушунмовчилик ҳам бор. Ўзини мусулмон санаб юрган баъзи кишиларга мусулмонлик вазифасини бажариш зарурлиги эслатилса, дарҳол: «Динга мажбур қилиш йўқ», дейди. Бу-далилдан нотўғри фойдаланишдир.
Рост, сен яҳудий ёки насроний бўлсанг, сени Исломга мажбур қилиш йўқ. Лекин сен мусулмонлик даъвосини қилиб турсанг-у, ўз мусулмонлик вазифангни бажармасанг, бўлмайди. Демак, бу оятни динга олиб киришга мажбур қилиш йўқ, деб тушунмоқ керак. Бу эса инсоннинг ҳурмати, унинг ҳуқуқлари ҳимоясидир.
«Батаҳқиқ, ҳақ ботилдан ажради».
Ҳақдан мурод-иймон, ботилдан мурод-куфрдир.
Сўнгра оятда иймоннинг ҳақиқати яна ҳам равшанроқ баён қилинади:
«Ким тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтирса, батаҳқиқ, узилмайдиган мустаҳкам тутқични ушлаган бўлади».
Тоғут, «туғён»дан олинган бўлиб, Аллоҳ чизган чизиқдан чиқишга айтилади. Аллоҳнинг йўлидан бошқа йўлни «тоғут», дейилади. Тоғутнинг каттаси шайтондир. Дунёда куфр келтириш лозим нарса-тоғутдир. Иймон келтириш лозим эса-Аллоҳдир. Шунинг учун тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтириб, узилмайдиган мустаҳкам тутқични тутишга ҳаракат қилмоқ лозим.
«Ва Аллоҳ эшитувчи, билувчи зотдир».
У зот тиллар нимани нутқ қилса, ҳаммасини эшитади. У зот дилдан нима ўтса, ҳаммасини билади. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Биз ҳозирги вақтда шимолий ҳудудда ишлаймиз, шу ердаги жомеъ масжиддан олган намоз вақтлари қуйидагича 22.07.2012 й., фажр 0052 давоми...

3889 03:55 / 13.06.2017
Диний адабиётларда осий, осийликrdquo деган сўзлар кўп учрайди. Аммо мен яқинда намозга кирганим, ҳали исломий билимлардан унча хабардор эмаслигим учун бу сўзнинг давоми...

9892 14:17 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Энг яхши рўза биродарим Довуд алайҳиссаломнинг рўзалари эди. У киши кун оралатиб рўза давоми...

1501 08:10 / 27.05.2020
Ассалому алайкум Дўстимни номидан ёзаман. 5 вақт намоз ўқимоқдаман, рамазон рўзасини қолдирмай тутмоқдаман, хатми Қуръон, таровеҳ намозини ҳам қолдирмай давоми...

3634 08:55 / 07.10.2019