1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Тушда тиши тўкилса

16:08 / 27.04.2016 35638 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабаракатуҳ!
Инсонларга Аллоҳ таоло туш кўриш неъматини берган. Инсон тушида кўрган нарсаларига эътибор бермоғи керакми, тушда кўрганларини ҳаётда содир бўлишига ишониб қолиш ёки шу тушни бирор ишга белги деб тушуниш тўғрими? Халқимиз орасида тушда тиши тўкилса, одам вафот этади ва шунга ўхшаш гаплар бор, ўзимга ҳам бир неча бор айтишган, уларга қандай жавоб бермоғимиз керак? Шу ҳақда ҳадислар бўлса батафсил ёритсангиз, чунки бу ҳақда китоблардан маълумот топа ололмаяпман.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
«Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг бир жузи «Туш ва масаллар» деб аталади. Дуо қилиб туринг. Нашр этилса тўлиқ маълумот оласиз, иншааллоҳ.
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Набий алайҳиссалом:
«Қачон замон яқин бўлса, мўминнинг туши ёлғон бўлмай қолади. Сизларнинг туши ростингиз гапи ростингиздир. Мусулмоннинг туши нубувватнинг қирқ беш жузидан бир жуздир.
Туш уч хилдир: Солиҳ туш – Аллоҳдан севинч башоратидир. Маҳзун туш – шайтондандир. Киши ўзига ўзи гапирган нарсани тушида кўриши.
Агар бирингиз ўзига ёқмаган нарсани туш кўрса, туриб намоз ўқисин. Уни одамларга айтмасин», дедилар».
Бу ҳадиси шарифда туш ҳақида бир неча умумий қоида бўлган ҳақиқатлар зикр қилинмоқда.
1. «Қачон замон яқин бўлса, мўминнинг туши ёлғон бўлмай қолади».
Бу жумладаги «замон яқин бўлиши» тун билан куннинг миқдори бир-бирига яқинлашиб қолишидир. Бу ҳолат баҳорда бир ва кузда бир ўзининг энг юқори чўққисига чиқиб кундуз билан кечасининг узунлиги тенг бўлади. Ўшангача улардан бири уза-йиб иккинчиси қисқариб келади ва ундан кейин аксинча бўлади.
Ана ўша кун ва тун тенг бўлган нуқта ва унинг икки тарафидаги вақтларда кўрилган тушларнинг кўпи ёлғон бўлмай қолади.
Бундан тушнинг қандоқлиги унинг кўрилган вақтга ҳам боғлиги келиб чиқади.
2. «Сизларнинг туши ростингиз гапи ростингиздир».
Бу жумладан тушнинг рост ва ёлғонлиги туш кўрувчининг шахсига ҳам боғлиқ бўлиши англанади. Рост гапирадиган покиза одамларнинг тушлари рост бўлар экан. Агар одам ёлғончи, тутириқсиз бўлса, туши ҳам ўзига ўхшаган бўлади.
3. «Мусулмоннинг туши нубувватнинг қирқ беш жузидан бир жуздир».
Ушбу жумла имом Бухорийнинг ривоятларида «Солиҳ кишининг яхши туши нубувватнинг қирқ олти жузидан бир жуздир» шаклида келган экан. Бундан аҳли солиҳ кишиларнинг тушлари катта аҳамиятга эга бўлиши келиб чиқади.
4. Туш уч хилдир:
а) «Солиҳ туш-Аллоҳдан севинч башоратидир».
Агар мусулмон одам таҳорат қилиб, ухлашнинг исломий одобларига амал қилиб, ҳеч нарсани ўйламай ётган бўлсаю яхши туш кўрса, Аллоҳ таолодан юборилган яхшилик ишора бўлади.
б) «Маҳзун туш-шайтондандир».
Ухлаган одам ўзини маҳзун қиладиган туш кўрса, унга шайтон таъсир қилган бўлади.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилган бир ҳадиси шарифларида:
«Ҳулм-ёмон туш шайтондандир. Сиздан ким ҳулм кўрса, ундан паноҳ тиласин ва чап тарафига туфласин. Ўшанда унга зарар қилмайди», дейилган.
в) «Киши ўзига ўзи гапирган нарсани тушида кўриши».
Агар одам бирор иш бошига тушган бўлиб, ўшани кўп ўйлаб юрган бўлса ўша ўйлаш таъсирида туш кўради. Бундоқ тушнинг эътибори йўқ бўлади.
«Агар бирингиз ўзига ёқмаган нарсани туш кўрса, туриб намоз ўқисин. Уни одамларга айтмасин», дедилар».
Аввал айтилгандек, аввал чап тарафига туфлайди, паноҳ тилайди ва кейин туриб таҳорат қилиб намоз ўқийди. Яна муҳим шартлардан бири ўша ёқимсиз тушни бировга айтмасликдир. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Хурматли Шайх хазратлари мен асаб касалликлари буйича шифокорман, хусусий шифохонада ишлайман. Бизда бош мия фаолиятини, асаб тизимини текширадиган давоми...

3278 21:05 / 25.04.2016
САВОЛ Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари Мен одамлар орасида аёл кишининг овози аврат деган гапларни кўп эшитаман. Шу масалага далиллар билан ойдинлик киритсангиз. давоми...

7180 20:20 / 27.04.2016
Мен шаҳватли назарнинг ёмонлигини билиб, иложи борича кўчакўйда ярим яланғоч кийинган аёлларга қарамасликка ҳаракат қиламан. Лекин баъзида беҳаё расмларга қараб давоми...

4366 14:18 / 24.04.2016
СаволШайх хазрат, Рамазонда шомга азон чакирилгунча огизни очиб ярим туйгулик микдорда таом танаввул килиб кейин шом укиса булади. Нафл руза тутганда албатта давоми...

4011 09:05 / 23.05.2018