1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Соч эктириш мумкинми?

18:57 / 24.04.2016 10057 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Тепакал бўлиб қолган йигит соч эктириши ёки парик кийиши мумкинми?

Жавоб: Бу ишлар “Аллоҳ соч уловчи ва улатувчини лаънатласин” ҳадиси остига кириб қолади. Бу тўғридаги муҳаққиқларнинг хулосаси шуки, агар соч эктирганда оддий соч каби давомли ўсадиган бўлса, бунда алдов ва ҳийла йўқдир. Аммо муваққат ўсиб, бир муддат ўтгач тўкиладиган бўлса, бу алдов ва ҳийладир. Хусусан, бу ишни қилиш турмуш қуриш вақтида ёки бошқа жинсни фитналаш қасдида бўлса, шубҳасиз ҳаромдир. Аммо мазкурларни мақсад қилмаса, ҳаром эмас. Валлоҳу аълам.


Мубашшир АҲМАД,

Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти мударриси



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Бир дўстимнинг тўйида никох ўқилаётган домла келинкуёвнинг исмларини айтмасдан уларни никохлаб қўйди, яъни куёвтура келинпошшани тан махрамликга қабул давоми...

4038 21:39 / 27.04.2016
Ассалому алайкум Бозорда товар, яъни метрли мато сотаман. Бизга матолар рулон бўлиб келади, лекин шу рулон ичидан ноқис, йиртиқ ва шу каби камчиликлари билан давоми...

2127 10:19 / 04.03.2019
СаволШайх ҳазратлари Сизнинг қаламингизга мансуб Кифоя3 китобининг 366бет 10бандида Бегона қизларга салом бериш макруҳдир деб ёзилган екан. Саволим шундан давоми...

4533 08:25 / 19.12.2017
СаволАссалому алайкум Динимизда нималарни тавоф қилишга рухсат борЖавобquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъати Ва алайкум ассалом Фақат ва фақат Каъбани. Валлоҳу аълам

4622 14:57 / 05.04.2018