1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ҳайвонни бичиш ва куйдириш дурустми?

18:56 / 24.04.2016 3291 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Баъзилар ҳайвонни бичишади ёки белги қўйиш учун куйдиришади, қулоғини қирқишади. Бу ишлар шаръан дурустми?

Жавоб: “Раддул муҳтор”да келади: “Ҳайвонларни, ҳатто мушукни ҳам бичса бўлади. Аммо одамзотни бичиш ҳаромдир. Ҳайвонларда мубоҳлиги манфаат сабабидандир. Бу манфаат уни семиртириш ёки тишлашдан ман қилишда кўринади. Одамни бичишда гуноҳдан бошқа нарса йўқ. Ҳайвонларни куйдириш ёки қиз гўдакларнинг қулоғини тешишнинг ҳеч боки йўқдир. Чунки Расулуллоҳ (с.а.в.) замонларида ҳеч бир қаршиликсиз шундай қилишарди.”

Агар куйдириш унга азоб бериш учун бўлса, ҳаромдир. Юзига белги қўйилган эшакнинг олдидан ўта туриб Расулуллоҳ (с.а.в.): “Унга белги қўйганни Аллоҳ лаънатласин”, дедилар. Аммо ажратиш ва таниб олиш учун бўлса, жоиздир. Қуртубий айтадилар: Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳайвонни олов билан азоблашдан истисно қилиб бунга рухсат бердилар. Муслимда Анас (р.а.)дан шундай ривоят бор: “Расулуллоҳ (с.а.в.) қўлларида белги қўйгич бор эди. У билан садақа, ғанимат ва бошқа сабаблар билан келган туяларга белги қўярдилар.” Шунда ҳамма мол фарқлаб олинар, ундаги ҳаққи адо этилар ва бошқа томонга ўтиб кетмасди. Белгини юзга қўйиш у шарафли бўлгани учун, жоиз эмас. Чунки у ҳусн ва чирой ўрнидир. Валлоҳу аълам.


Мубашшир АҲМАД,

Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти мударриси



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ 2. Жунуб ҳолатида бола уйғониб қолса, эмизиш мумкинми ёки фақат ғусл олгач эмизиладими3. Ўзим олий маълумотли ҳисобчиман. 2003 йилда штат қисқаргани сабабли давоми...

2663 20:10 / 26.04.2016
Ассалому алайкум Устозлар, мен хоразмданман. 2014 йилда уйланганман, ўшанда намоз ўқийдиган қизга уйланишни ният қилган эдим, лекин биз томонларда намоз ўқийдиган давоми...

2299 07:03 / 03.11.2018
СаволШайх ҳазратлари Менинг саволим ҳажи бадал ҳақида эди. Агар ўғли онаси учун ўтган йили ният қилиб ҳажи бадал қиламан деб ҳожилик кампаниясига пулини тўлаб давоми...

4009 08:00 / 11.08.2018
СаволquotМагний Б6quot деган витамин бўлиб, ичганда инсонни тетиклаштириб туради. Шу витаминни сахар вақтида, Рўзани тутишда қувват бўлишини ният қилиб истемол қилса давоми...

4990 09:05 / 07.06.2018