1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ерни ҳўкиз кўтариб туриши ростми?

18:50 / 24.04.2016 2758 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Ҳалигача баъзи китобларда ер ҳўкизнинг шохи устидалиги, зиизилалар уни бир шохидан бошқасига олганда содир бўлиши ҳақида ёзилган китоблар учраб туради. Бу гапнинг асли таги борми?

Жавоб: Ҳа, бу гапнинг таги бор. Лекин ўзи ёлғондир. Буни турли ажиб хабарларни нақл қилган Ваҳб ибн Мунаббаҳдан ривоят этилган. “Масаликул абсор фи мамаликил амсор” китобида хўкиз ерни қандай кўтариши зикр қилинган бўлиб, унинг тўрт минг кўзи, шунча бурун, оғиз ва оёқлари борлиги, исми Кийусо экани, катта кит устида туриши айтилган.

Бу гапларга Қуръондан ёки саҳиҳ суннатдан далил йўқ. Мутахассис олимлардан бирортаси бундай демаган. Қадим китоблар қатидаги хурофот ва исроилиётлардан жуда қаттиқ эҳтиёт бўлишимиз лозим. 


Мубашшир АҲМАД,

Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти мударриси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволМен бировнинг ишини тортиб олиб қўймадимми деб, иккиланиб юрибман. Дўстим чет элда иш бошламоқчи. Менга иш таклиф қилмоқчи бўлиб мени қидирган. Мени давоми...

3722 09:05 / 17.11.2017
Ассалому алайкум Қайнотам жуда кўп ичади, ичганда қайнонамга сен менга ҳаромсан дейди. Бу гапи талоққа ўтадимиquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъатиВаалайкум ассалом давоми...

3734 06:10 / 23.09.2018
Ёшларимиз орасида баданларига турли нақш ва ёзувлар тушириш татуировка тобора урфга кириб боряпти. Йигитлар у ёқда қолиб, қизларимиз ҳам юз ва баданларига турли давоми...

2935 15:29 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Бизга бераётган билимларингиз учун Сизлардан Аллоҳнинг Ўзи рози бўлсин. Савол 1. Сиқиб бўлмайдиган нарсаларни ювиб сув томмайдиган ҳолатга давоми...

1827 13:56 / 11.10.2018