1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Сотиладагин молдаги ноқислик

10:19 / 04.03.2019 2129 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Бозорда товар, яъни метрли мато сотаман. Бизга матолар рулон бўлиб келади, лекин шу рулон ичидан ноқис, йиртиқ ва шу каби камчиликлари билан келади. Шуни мен харидорга айтмасдан сотсам гуноҳми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Улкан гуноҳ бўлади. 

وَيُذْكَرُ عَنِ الْعَدَّاءِ بْنِ خَالِدٍ قَالَ: كَتَبَ لِي النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : «هَذَا مَا اشْتَرَى مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مِنَ الْعَدَّاءِ بْنِ خَالِدٍ، بَيْعَ الْمُسْلِمِ الْمُسْلِمَ، لَا دَاءَ، وَلَا خِبْثَةَ، وَلَا غَائِلَةَ». وَقَالَ قَتَادَةُ: الْغَائِلَةُ الزِّنَا وَالسَّرِقَةُ وَالْإِبَاقُ. وَقِيلَ لِإِبْرَاهِيمَ: إِنَّ بَعْضَ النَّخَّاسِينَ يُسَمِّي آرِيَّ خُرَاسَانَ وَسِجِسْتَانَ، فَيَقُولُ: جَاءَ أَمْسِ مِنْ خُرَاسَانَ، جَاءَ الْيَوْمَ مِنْ سِجِسْتَانَ. فَكَرِهَهُ كَرَاهِيَةً شَدِيدَةً. وَقَالَ عُقْبَةُ بْنُ عَامِرٍ: لَا يَحِلُّ لِامْرِئٍ يَبِيعُ سِلْعَةً، يَعْلَمُ أَنَّ بِهَا دَاءً، إِلَّا أَخْبَرَهُ 

Зикр қилинишича, Аддо ибн Холид айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Бу Аллоҳнинг Расули Муҳаммад cоллaллoҳy алайҳи васалламнинг Аддо ибн Холиддан мусулмоннинг мусулмонга қилган савдосига кўра сотиб олган нарсасидир. Айб ҳам йўқ, нопоклик* ҳам йўқ, ғоила* ҳам йўқ», деб ёзиб бердилар».
Қатода: «Ғоила – зино ёки ўғрилик ёхуд қулнинг қочиб кетишидир», деган.
Иброҳимга: «Баъзи молфуруш даллоллар қўраларини «Хуросон» ва «Сижистон» деб номлаб олишиб, «Кеча Хуросондан келди», «Бугун Сижистондан келди», деб айтишади», дейилди. Иброҳим буни қаттиқ кариҳ кўрди (яъни деярли ҳаром иш деб ҳукм қилди).
Уқба ибн Омир: «Молнинг айби борлигини била туриб, уни айтмасдан сотиш кишига ҳалол бўлмайди», дейди.

* «Нопоклик» деганда умумий маънода ҳалол бўлмаган ҳар қандай иш тушунилади. Шу билан бирга, бу сўз қул савдосида ишлатилса, қўшимча равишда унинг қул бўлишида ифлослик аралашмаган, ҳур одам қул қилиб олинмаган ва шунга ўхшаш ножўя ишлар қилинмаган, деган маънони ҳам англатади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ерда касали йўқ, соғлом, ўғирланмаган, зино ва ўғрилик қилмаган, хожасидан қочиб кетмаган ва қочиб кетмайдиган, ҳурликдан ғаддорлик билан маҳрум қилинмаган ҳақиқий қулни савдо қилганларини баён қилиб қўймоқдалар.  (“Олтин силсилакитобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Мавзуга оид мақолалар
Кумуш узук эркакларга неча грамм миқдорда жоиз Бўйинга, билакка кумуш тросслар тақса жоизмиЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

13782 16:04 / 27.04.2016
Мен .Агар фарзанд туғилиб вояга етмасдан ўлса, қиёмат кунида отаонасига шафоатчи бўлади, деган маънодаги ҳадисни эшитдим. Агар малол келмаса, ушбу ҳадисни шарҳлаб давоми...

4358 14:16 / 24.04.2016
Савол Мен Россияда ишлайман. Ўтган йил Рамазонда рўза тутмайдиганлар билан бирга ишлаб ноқулайлик бўлди. Мен рўзадорман, фалон ишни мен қилмасамчи деб бўлмайди. давоми...

3995 04:05 / 28.05.2017
Зино роса катта гуноҳ. Кўпчилик зинони эркак ва аёлнинг ношаръий қўшилиши деб тушунади. Лекин зинога яқин бўлган ўпишиш, қучоқлаш, кўз билан ёмон қараш, гап отиш давоми...

3785 15:46 / 24.04.2016