1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рамазондаги танбеҳлар!

18:22 / 15 март 1347 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Баъзи рўзадорларнинг ифтор пайтидаги дуодан ғафлатда қолиши хатодир. Ифтор пайтидаги дуо суннатдир. Бунда рўзадор учун улкан фазл бор ва ундаги дуо рад этилмас. Рўзадорнинг ифтор пайтидаги дуоси ижобат қилингандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч дуо рад этилмайди: ота-онанинг дуоси, рўзадорнинг дуоси ва мусофирнинг дуоси», деганлар.
Имом Аҳмад ривоят қилган.


Оғизни очгач, қуйидаги дуони айтиш ҳам суннатдир: «Заҳабаз-зама’у вабталлатил уруқу ва сабатал ажру, иншааллоҳу таъаалаа» (Чанқоқлик кетиб, томирлар ҳўлланди, иншааллоҳ, ажрлар ёзилди).
Абу Довуд ривоят қилган.


Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рамазон ойида менинг умматимга мендан аввалги пайғамбарларга берилмаган беш нарса берилди:
Биринчиси, Рамазон ойининг аввалги кечаси Аллоҳ уларга (раҳмат) назари билан боқади, кимга Аллоҳ раҳмат назари билан боқса, уни ҳеч ҳам азобламайди.


Иккинчиси, уларнинг оғзидаги ҳид Аллоҳ ҳузурида мискнинг ҳидидан ҳам хушбўйроқ бўлади.


Учинчиси, фаришталар уларнинг ҳақларига туну куни стиғфор айтадилар.
Тўртинчиси, Аллоҳ азза ва жалла жаннатига: «Бандаларим учун тайёрлангин ва безангин. Улардан тезда дунё қийинчиликлари, ташвишлари кетиб, Менинг жаннатим ва зиёфатимга келадилар», дейди. 


Бешинчиси, Рамазоннинг охирги кечаси бўлганда, уларнинг барчасини Аллоҳ мағфират қилиб юборади», деган эдилар, (атрофдагилар): «Эй Аллоҳнинг Расули, у Қадр кечасими?» дейишди.


Шунда у зот: «Йўқ! Агар ишчилар ишларини тугатсалар, ҳақлари тўлиқ қилиб бериладими?!» Яъни, бу мукофот улар рўзани тўлиқ тутганлари учун берилади, Қадр кечасининг савоби алоҳида берилади).
Насоий ва Байҳақий ривоят қилишган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ndash Намозингни зое қилиш орқали рўзангни бузма.ndash Садақа улашмасдан, рўзангни бузма.ndash Ҳиссиётга берилиб, бошқаларни сўкиш орқали рўзангнибузма.ndash давоми...

1508 17:45 / 22 март
Рамазоннинг сўнгги кунларидамиз. Муборак ойнинг 26 дан 27 кунга ўтар кечаси Тошкент шаҳри жомеъларида Қуръони Карим хатмоналари якунланди. Ҳар бир масжидда давоми...

1525 19:30 / 28.04.2022
Ўқилиши .Субҳаана зилмулки валмалакуут. Субҳаана зилъиззати валъазомати валқудроти валкибрийаа`и валжабаруут. Субҳааналмаликил ҳаййиллазии лаа янааму ва лаа давоми...

25027 19:11 / 30.03.2023
1. Билингки, Қуръон қироати ва унинг оятлари маъносини тадаббур қилиш, Қуръонни давомли равишда тартил билан ўқиб бориш, сизнинг тилингизни фасоҳатли, гапириш давоми...

2196 09:00 / 19.04.2022