1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Суннатлардаги ўнта илмий ҳақиқат (олтинчи мақола)

14:01 / 15 март 1216 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида баён қилинган ва яқин йиллар ичида аниқланган илмий ҳақиқатлар зикр этилади.


Кексалик
Олимлар кексалик инсоннинг табиий якунига етишининг энг яхши йўли эканлигини таъкидлайдилар. Акс ҳолда ҳаётни маълум чегаралардан узоқроққа чўзишга бўлган ҳар қандай уриниш жуда кўп оқибатларга олиб келади, улардан энг кичики саратондир. Олимлар: «Ўлмасдан, абадий яшашга эришиш учун қилинган ҳар қандай уриниш табиатга зиддир» дейдилар.


Олимлар қаришни даволаш ва умрни узайтириш учун миллиардлаб маблағ сарфланганига қарамай, тажрибалар ҳеч қандай фойда бермаган, деган хулосага келишди. Улуғ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу борада ҳадис ворид бўлган.


عَنْ ‏ ‏أُسَامَةَ بْنِ شَرِيكٍ ‏ ‏قَالَ ‏ ‏قَالَتْ ‏ ‏الْأَعْرَابُ ‏ ‏يَا رَسُولَ اللَّهِ أَلَا ‏ ‏نَتَدَاوَى قَالَ ‏ ‏نَعَمْ يَا عِبَادَ اللَّهِ تَدَاوَوْا فَإِنَّ اللَّهَ لَمْ يَضَعْ دَاءً إِلَّا وَضَعَ لَهُ شِفَاءً أَوْ قَالَ دَوَاءً إِلَّا دَاءً وَاحِدًا قَالُوا يَا رَسُولَ اللَّهِ وَمَا هُوَ قَالَ ‏ ‏الْهَرَمُ أخرجه الترمذي


Усома ибн Шарийкдан ривоят қилинади:
«Аъробийлар келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, даволанайликми?» - дейишди. Шунда у Зот: «Ҳа, эй Аллоҳнинг бандалари, даволанинглар. Чунки Аллоҳ азза ва жалла
 хасталикни берган бўлса, шифосини ҳам (ёки давосини дедилар) ато қилган.
Битта дард бундан мустасно» – дедилар. Улар: «У қайси, эй Аллоҳнинг Расули?» - дейишди. У Зот: «Қарилик» - дедилар».
Имом Термизий ривояти.


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисдаги гапларни айтганларида, абадий яшашга уриниш бефойда эканини ифода этувчи юқоридаги маъноларни назарда тутганлар.
(Давоми бор)


Абдуддоим Каҳел мақоласи ва бошқа манбалар асосида
Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 21 февраль 03-07/921-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Йигирманчи асрда фазовий жисмлар ва коинотдаги ҳодисаларга доир кўплаб кашфиётлар қилинди. Улардан бири қора туйнукларнинг аниқланишидир. Ўзининг бутун давоми...

3561 10:56 / 15.02.2022
Расм ҳақида бир ўйлаб кўринг. Самолёт кабинасидаги жиҳозларнинг кўплигини кўряпсизми Мураккаб ҳисоблагичлар, мониторлар ва ҳоказо. Буларнинг ҳаммаси фақат учиш давоми...

4422 15:00 / 10.01.2021
Ҳашаротлардан фойдаланиб антибиотик олиш соҳасидаги тажрибалар 20 асрнинг бошларида бошланган. Тажрибалар ичидаги энг ғаройиби Австралияда Жуан Кларк томонидан давоми...

2833 17:00 / 20.11.2021
биринчи мақола Ушбу мақолада Қуръони Каримнинг баъзи лафзларидаги мўъжизалари баён этилган. Мақолани тадаббур билан мутолаа қилган ўқувчи Қуръони давоми...

1336 11:00 / 27.04.2023