1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рамазон шукуҳи

19:30 / 28.04.2022 1535 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазоннинг сўнгги кунларидамиз. Муборак ойнинг 26 дан 27 кунга ўтар кечаси Тошкент шаҳри жомеъларида Қуръони Карим хатмоналари якунланди. Ҳар бир масжидда бетакрор Рамазон шукуҳини ҳис қилмоқ мумкин эди.

Камина Рамазоннинг илк кунидан бошлаб «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъсида Қуръон ходими Ҳасанхон қори Яҳё Абдулмажид (Аллоҳ ҳифзида сақласин!) ортида сомеъ бўлиб турдим. Ҳар куни Қуръон қироати ва тафсирига оид илмларни сўз ва ҳол ила ўзлаштирган уламонинг файзидан баҳра олдик.

Қори ака: «Юртимиз бўйлаб бир ярим минг масжидда Қуръон хатм қилинмоқда, бу кўрсаткичнинг дунёнинг бошқа қайси давлатида бор эканлигини билмайман», деди.

Аллоҳ таоло қадим Туркистон, шонли Мовароуннаҳр диёрига Қуръон нури ва баракасини ёғдирди. Бутун Ислом оламига, башарият дунёсига хизмат қилган авлиё ва олимларни тарбиялаган бу муаззам диёр одамлари қалбида бугун илоҳий дин қайта уйғонаётганлигини ҳис қилдим.

Албатта, улкан руҳоний чўққилар ва маънавий марралар олдида бу ишлар кичик кўриниши мумкин, лекин асл диннинг чинакам бағрикенг руҳи, мағиз ҳикмати намоён бўлаётир деб ўйлайман. Бу шукур ва сабр соҳибларига янада ёрқин кўринаётган бўлса, ажаб эмас. Зотан, халқимиз дин билан ўзини таниган ва дин билан буюкликка соҳиб чиққан халқдир. Илоҳий динни қабул қилган ва уни юксалтирган элдир. Оловли йилларда динни кафтида чўғ сингари ушлаб асраган миллатдир бизнинг миллатимиз.

Халқимизга холис бўлиб динни етказаётган барчага, хусусан, Ҳасанхон қори Яҳё Абдулмажид (Аллоҳ паноҳида асрасин!) жанобларига Рамазоннинг муборак тонгида Аллоҳ таолодан куч-қувват, нусрат ва фатҳлар тилайман. Элимиз ўз динига хотиржамлик билан амал қилиши, ибодатларини эмин-эркин адо этиши учун шароит ҳозирлаган президент Шавкат Мирзиёевга ва унинг атрофидаги барча яхши инсонларга хайрли амаллари учун ташаккурлар айтаман.

Амаллар ниятларга боғлиқ экан, ҳиммат ниятларда ўзини кўрсатар экан, барчамизга хуш ниятлар, баркамол ва баланд ҳимматлар, уларга эришмоқ учун тўкис қувватлар ато этишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламан.

Акром Малик

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муборак Рамазон ойи Аллоҳ таолонинг мўмин бандаларига берган улуғ неъматидир. Аммо биз бу ойнинг ҳақиқатию қадрини жуда кам биламиз. Чунки, эртаю кеч ўзимизнинг давоми...

1355 09:00 / 22.03.2023
Охирги ўн кунликнинг ҳар бир кечасида уч минг сўмдан бўлса ҳам садақа қилинг, агар садақангиз Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар куни садақа давоми...

1189 14:23 / 08 апрель
Рамазон ndash жиҳозлар орқали Қуръон ўқиттириладиган ой эмасРамазон мусулмонлар учун Қуръон ойидир. Ҳақиқий маънода Қуръон ойидир. Турли технологик жиҳозларга давоми...

1499 10:32 / 23.04.2021
Ислом тарихида Рамазон ойида бир қатор муҳим ҳодисалар бўлиб ўтган.1. Ваҳийнинг нозил бўла бошлаши. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам 40 ёшга етганларида давоми...

2640 09:00 / 03.04.2022