1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Бадназарликда ҳаловат йўқ

17:30 / 15 январь 1333 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар: «Бадназарлик ҳар қанча кўп қилинмасин, минглаб эркак ва аёлларга соатлаб тикилмасин, барибир қониқиш бўлмайди, нафси тўймайди. Бадназарлик шундай ташна қиладики, у ҳеч қачон босилмайди. Истисқо касалида бемор қорин ёрилиб кетадиган даражада сув ичса-да, чанқоғи кетмагани сингари, ҳаромга қарашга ўрганган кўз ҳам ҳеч қачон қонмайди. Аллоҳ таоло халқини бир- биридан чиройли қилиб яратган. Инсон қанча кўп юзларга қараса, шунча кўп бошқасини кўришни истайди. Шаҳват дарёсида бутун умр оқаверади. Ҳеч қачон соҳилга ета олмайди. Шунинг учун ҳам имкон қадар ўзимизни бадназарлик каби қабиҳ феълдан сақлашга ҳаракат қилайлик. Аллоҳ ўзи мадад берсин. Омийн!»


Муҳтарам ўқувчи! Кўрдикки, бадназарлик ниҳоятда ёмон феъл экан. Унинг сабабидан инсон Аллоҳнинг раҳматидан анча узоқ бўларкан. Ҳатто гоҳида бу қабиҳ феъл сабабидан иймондек улуғ давлатдан ҳам воз кечишга тўғри келаркан. 


Ибн Қаййим раҳматуллоҳи алайҳ бир ҳикояни ёзганлар:
«Маҳбубасига етишишдан ноумид бўлган бир ошиқ ўлим талвасасида эди. Кимдир ўша аёлга бориб, «унинг ўлими яқин, аҳволи оғир, унга раҳм қил, олдига бор, агар ҳозир етиб борсанг, унинг жони сақланиб қолади», деди. Гўзал ниманидир хотирлади ва туриб унинг уйига қараб жўнади. Ошиққа, сенинг маҳбубанг келяпти, дея хабар беришди. Буни эшитиб унга жон кирди ва туриб ўтириб олди. Лекин келаётган маҳбуба бир оз ҳаё қилди ва «ким бадном бўлсин?» дея ортга қайтиб кетди. Кимдир бориб, ошиққа буни ҳам айтди. Маъшуқасининг қайтиб кетганини эшитган ошиқ ўша заҳоти йиқилди ва жони узилиш ҳолатига келди. Унга калимангни айт дейишди. У эса калимаи тоййибани эмас, куфр калимасини айтди:


رِضَاكِ أَشْهَى إِلَى فَؤَادِي                   مِنْ رَحْمَةِ الْخَالِقِ الْجَلِيل 


.......
 «Эй менинг маҳбубам! Улуғ Холиқнинг раҳматидан кўра, сенинг розилигингни кўпроқ истайман».


Шу байтни айтиб унинг жони чиқди. Қаранг, нақадар аянчли ҳолат. Бу мусибатнинг аслини изласангиз, барчаси бадназарлик сабабидан келиб чиққанини кўрасиз».


Бадназарлик ўта нопок феъл. Ундан сақланиш чораларини кўриш ҳар бир мусулмонга фарздир. Чунки у гуноҳи кабирадир. Чунончи, Куръони Карим, ҳадиси шариф ва умматнинг буюк уламоларининг сўзларида ундан сақланишнинг турли чоралари бор. Қайси банда бадназарликдан сақланиш учун чораларни ихтиёр қилса, иншааллоҳ, Аллоҳнинг ўзи у бандага истагини осон килади ва мадад беради.

«Бадназарлик ва зинодан сақланиш» китоби асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 июндаги 03-07/4033 рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло марҳамат қилади.Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига хиёнат қилмангиз ва билган ҳолларингизда сизларга ишониб берилган нарсаларга яъни, динга ва давоми...

5741 17:45 / 08.03.2019
Ҳаромга назар инсоннинг қалби ва ақлини бузади. Ҳатто у ўзининг фойда зарарини фарқламай қолади. Уйида гўзал аёли бўлишига қарамасдан, нафси ҳалолига майл давоми...

1976 14:59 / 28.12.2023
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади.Бу тақсимотлар меросхўрларга зарар етказмайдиган ҳолда қилинаган васият ва қарзлар адо қилинганидан кейин бўлур. Яъни, васият давоми...

2521 15:00 / 05.03.2019
Кимки юлдузлар Аллоҳнинг иродасидан ташқари ҳам таъсир қилади ёки фаолият кўрсатади, деб эътиқод қилса, у мушрик бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

2191 21:00 / 05.08.2019