1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Бадназарлик баракани кетказади

14:59 / 28.12.2023 1975 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаромга назар инсоннинг қалби ва ақлини бузади. Ҳатто у ўзининг фойда зарарини фарқламай қолади.

Уйида гўзал аёли бўлишига қарамасдан, нафси ҳалолига майл билдирмайди, хушламайди.

Арзимаган нарсалар учун у ила тортишади. Уйида тинчлик йўқолади. Кўзи бетийиқ эркаклар бепарда аёлларга очкўзлик ила қарайди.

Худди овчи ит овига қарагани каби. Кўпинча, унинг нафси ишлашни ёқтирмайди. Агар талаба бўлса, қишдан бошқа ҳамма нарса ёқади. Агар тижоратчи бўлса, бизнесдан безор бўлади. Маъшуқасини соатлаб ўйлайди, ухлаганга ўхшаб ётади, лекин хотиржам ухлай олмайди. Чунки хаёли маҳбубасининг уйи билан банд. Ҳаётига энди ором ва хотиржамлик бегона.

Бадназарлик хорликдир

Шайх Воситий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дер эдилар: «Қачон Аллоҳ таоло бир инсонга хорлик ва расволикни истаса, уни гўзал чеҳраларга қараш одатига мубтало қилиб қўяди».

Бундан маълум бўлдики, бадназарлик хорлик ва расволикнинг асосий сабабидир. Нигоҳларини пастга қаратадиган бахтиёр одамлар жуда катта офат ва мусибатлардан омондадирлар.

Бадназарлик зулматдир

Бадназарлик шундай гуноҳки, унинг таъсирида барча тоатларнинг нури кетади. Шунинг учун унинг муолажасига диққат қилиш лозим. Аҳли кашф шундай ёзганлар: «Бадназарлик ила кўзларда шундай зулмат пайдо бўладики, озгина басийрати бор одам унинг назари нопок эканини билиб олади».

Бадназар одам ҳақни ботилдан ажратолмай қолади.

Бадназарликнинг яна бир катта офати ҳақ нима, ботил нима, суннат нима, бидъат нима – инсон фарқламай қолади. Ҳақ ва ботил, суннат ва бидъатни танишдан ақл маҳрум бўлади.

Қалб нури тортиб олинади. Шундан кейин инсон дин илмлари ва маърифатларидан маҳрум бўла бошлайди. Гуноҳ ишига баҳоналар топади. Қилмишлари енгил кўринади. Аста-секин Бадназарлик ва зинодан сақланиш шайтон унинг эътиқодида шак-шубҳалар пайдо қилади. Яхши одамларга нисбатан бадгумонликка кўмилади. Ҳатто унда диндор одамларга нафрат пайдо бўлади. Ботилда бўла туриб ўзини ҳақ деб билади ва охир-оқибат иймондан маҳрум бўлиб, жаҳаннамга йўл олади. Аллоҳ сақласин!

Бадназарлик баракани кетказади

Бадназарлик инсоннинг ҳаётидан, ризқидан, вақтидан баракани кўтаради. Кичик-кичик ишлар катта муаммоларга айланади. Қайси ишни бошласа, минг ҳаракат қилмасин, чала қолиб кетади. Сиртдан қараганда, иш бўладигандек кўринади. Лекин бўлиб-бўлиб тўхтаб қолади, кейин маҳзунлик ва пушаймонлик келади. Кимдир нимадир қилган, йўлимни сеҳр билан қулфлаган, деб ўйлайди.

Ваҳоланки, нафсининг нопоклиги сабабидан мусибатга мубтало бўлган бўлади. Бир вақтлар одамлар тупроқни қўлга олса, у тилло бўлиб кетар эди, ҳозир эса тиллони қўлга олсанг, тупроққа айланиб кетади, дея ўз тиллари ила иқрор бўладилар. Ҳолбуки, бадназарлик сабабидан инсоннинг ҳаётидан барака кўтарилиб кетади.

«Бадназарлик ва зинодан сақланиш» китоби асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 июндаги 03-07/4033 рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ғийбат ва чақимчилик кишиларда тарқалган энг хунук хислатлардандир. Бу икковидан кишиларнинг озгинасигина омонда қолишади, холос.Ғийбат ёмон кўрадиган нарсаси давоми...

1901 17:00 / 27.11.2021
Манманлик ижтимоий разолатлардан бири бўлиб, инсонлар орасига айрилиқ ва адоват солади. Уларнинг орасидан ҳамкорлик ва муҳаббатни кетказибгина қолмай, балки давоми...

2654 16:10 / 11.09.2018
1. Қачонки, банда бирор гуноҳ қилса, Аллоҳ таолони ғазаблантиради. Аллоҳ таоло ғазабини ишлатишга қодир Зотдир.2. Гуноҳ қилувчи малъун шайтонни хурсанд қилади.3. давоми...

2507 11:30 / 28.05.2021
Қабр азоби руҳга ҳам, жасадга ҳам бўладими Унда йўқ бўлиб кетган жасадлар нима бўладиҚабр азоби ва роҳати руҳ ва жасадга бўладими Ёки руҳнинг ўзига бўладими давоми...

5068 15:03 / 15.01.2020