1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Неъматларнинг борида қадрига етайлик!

09:20 / 07.12.2023 486 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Молик ибн Назла розияллоху анху Набий соллаллоху алайҳи васалламнинг ҳузурларига эски кийимда келди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан сўрадилар:
– Молинг борми?
– Ҳа!
– Қанақа туридан?
– Ҳар қанақа туридан. Туя, от, қўй...
Агар Аллоҳ сенга мол берса, унинг асари устингда кўриниб турсин!
Амр ибн Шуъайб отасидан, отаси эса бобосидан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Аллоҳ таоло неъмати асарини бандасининг устида кўриниб туришини яхши кўради!».


Неъматни кўрсатиш шукрнинг бир қисмидир.
Аллоҳ инсонга мол ато қилса, у яхши кийимлар кийиши лозим. Яхши кийим бошқа, қиммати бошқа. Турли ёрлиқлар, машҳур ном брендлар ва мода орқасидан югуриш, гўзал ва бежирим кийимлар бўла туриб, номи учун қимматга сотиб олиш аҳмоқлик ва исрофдир. Аслида, номлар бойларнинг пулини шилиш мақсадида ўйлаб топилган. Фақирлар эса бунга алданиб қолишган. Бугун ҳатто ёшлар фахрланиш учун кучи етмайдиган нарсаларни ҳам сотиб олишга уринишмоқда. Бугун қизларимиз фақатгина «шанель» ва «диор»нинг сумкаларини кўтаришмоқда. Гўзаллик яхши, аммо зўрма- зўракилик ёмон!


Неъматни зоҳир қилишда муҳтожларга ёрдамлашиш бор. Тўғри, яширин садақа Аллоҳга мақбул ва суюкли. Аммо инсон бойликда маълум бир даражага етганида кўпчилик манфаати етадиган умумий лойиҳаларга пул тикишга мажбур бўлади. Шифохона, масжид қуриш, узоқ қишлоқларда артезиан қудуғи ковлаш, Қуръон ёдлатиш курслари, мактаблар учун бинолар барпо этиш ва ҳоказолар шулар жумласидандир. Бу каби ишлар Аллоҳ таолонинг:


( إِن تُبْدُواْ الصَّدَقَاتِ فَنِعِمَّا هِيَ ) [البَقَرَةِ : ٢٧١]


«Садақани ошкора қилсангиз, қандоқ ҳам яхши!» (Бақара сураси, 271-оят) деган сўзига асосланган бўлади. Аллоҳ берган ҳар бир нарса неъмат.


Неъматларга шукр қилиш ҳам неъмат!
Шифокорда бир ойда бир кун беморларга бепул хизмат қилиш имкони бор. Университет профессорида дарсга узри туфайли кела олмаган талабаларга аудиториядан ташқарида маъруза ўқиш имкони бор. Мансабдор ва нуфузли кишиларда бир бечоранинг мушкулотини ҳал қилиш учун ўртакаш бўлиш имкони бор. Бой савдогарда ҳар ой иффатли бир фақирнинг оиласини таъминотини қилиб туриш имкони бор. Корхона раҳбарида Рамазон ойида ишчиларга енгиллик бериш имкони бор. Масъул шахсда ишчилар билан суҳбатлашиш, ҳазиллашиш ва уларга лутф ила муомала қилиш имкони бор.


Хуллас, Аллоҳга олиб борадиган йўллар махлуқлар нафаси миқдоричадир. Шукри адо этиладиган ҳар қандай неъмат муҳофаза қилинади. Неъматларни асрайлик!

«Набавий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 мартдаги 03-07/1506-рақамли ва 2023 йил 24 мартдаги 01-07/1959-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жарроҳ зудлик билан ўтказилиши керак бўлган жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун шифохонага етиб келди. Амалиёт хонасига кирмоқчи бўлганда беморнинг отаси унинг давоми...

1884 11:00 / 30 январь
Ҳикоя қилинишича, бир подшоҳ туш кўрибди. Унинг тушида барча тишлари олдида тўкилиб кетган эмиш. У томоша қилиб ўтирган эмиш. Подшоҳ таъбирчиларнинг биридан давоми...

2245 17:01 / 09.03.2022
1965 йили вa ундaн олдинги йиллaри кaпитaлистик Aмерикa вa коммунистик Русия одaмлaри фaзогa сaфaрлaр қилганларида ҳaмдa Ер aтрофини aйлaнгaнлaридa, яхши умидлaримни эсдалик давоми...

1060 13:33 / 05.04.2023
Имом Музаний айтади.Бир куни мен .фалончи каззоб, дедим. Бу гапимни имом Шофеъий эшитиб қолиб деди.Эй Музаний Гапингга чиройли кийим кийдир. .Каззоб, дегандан кўра давоми...

1402 16:00 / 26.04.2023