1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Совуққон жарроҳ

11:00 / 30 январь 1868 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жарроҳ зудлик билан ўтказилиши керак бўлган жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун шифохонага етиб келди. Амалиёт хонасига кирмоқчи бўлганда беморнинг отаси унинг олдига бориб, баланд овозда: «Нега кеч қолдингиз? Ўғлимнинг ҳаёти хавф остидаку, сизда раҳм-шафқат деган туйғу борми», деди. Жарроҳ табассум қилиб, «Тинчланинг, вазифамни бажаришимга қўйиб беринг, ишонинг, ўғлингиз Аллоҳ таолонинг риоясидадир», деди.


Ота шифокорнинг гапларини тинглаб: «Биродар, намунча совуққонсиз! Агар ўғлингизнинг  ҳаёти ҳам мана шундай хавф остида бўлганида хотиржам бўла олармидингиз? Бошқаларга насиҳат қилиш нақадар осона?», деди.


Жарроҳ отанинг гапларини тинглаб ўтирмай амалиёт хонасига кириб кетди. Орадан икки соат ўтиб, жарроҳ хонадан шошилиб чиқди-да, беморнинг отасига: «Амалиёт муваффақиятли ўтди. Алҳамдулиллаҳ. Ўғлингизнинг аҳволи яхши, мени маъзур тутинг. Мен бошқа жойга ҳам боришим керак», деб отанинг саволларини эшитиб ўтирмай йўлга равона бўлди.


Ҳамшира чиққанда ота ундан сўради: «Бу мағрур шифокорга нима бўлди?»


Ҳамшира шундай деди: «У кишининг ўғли автоҳалокат натижасида вафот этган эди. Шундай бўлса ҳам фарзандингизнинг аҳволини билгач, таклифимизни инобатга олиб келдилар. Ўғлингизнинг ҳаётини сақлагандан сўнг ўз ўғилларини дафн этиш учун шошилиб кетдилар».


Хулоса
Шундай қалблар борки, оғриб турса ҳам, эзилиб турган бўлса ҳам соҳиби бу ҳақида бир оғиз гапирмайди. Бир нарса ҳақида то унинг қандайлигини билмай туриб хулоса чиқарманг.


Нозимжон Ҳошимжон

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 11 августдаги 03-07/6522-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Покистонлик шоир ва ёзувчи Мирзо Адиб .Мисбоҳ, деган китобида қуйидагиларни ёзади1960йиллари Деҳлига ишлагани бордим. Кунлардан бирида автобусдан тушиб, давоми...

3425 09:11 / 24 февраль
Сафарларимдан бирида ёнимга бир йигит келиб ўтирди ва ўзини таништирди. Ёзган китобларим учун ташаккурлар айтди. Сўнгра ўзининг қиссасини бошлади.Авваллари, ndash давоми...

3064 16:53 / 18.12.2023
Жанубий Кореяда аёлим ва уч ёшлик қизим билан яшаётганимизга сал кам бир йил тўлган маҳаллар, ноябрь ойининг ўрталари эди. Биз талабалар учун куз фасли бироз давоми...

6284 17:00 / 01.07.2022
Ҳалол туризм нима дегани .Ҳалол, сертифакатига эга меҳмонхоналар бошқаларидан нимаси билан фарқланади Туризмни ривожлантириш уюшмаси раиси, .Hotel Pro, компанияси давоми...

1206 10:32 / 22.02.2022