1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Мазмун ва услуб

17:01 / 09.03.2022 2239 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳикоя қилинишича, бир подшоҳ туш кўрибди. Унинг тушида барча тишлари олдида тўкилиб кетган эмиш. У томоша қилиб ўтирган эмиш. Подшоҳ таъбирчиларнинг биридан тушининг таъбирини сўради. Таъбирчи унга деди:

«Барча қариндошларингиз кўз ўнгингизда вафот қилар экан!».

Подшоҳ ғазабланиб уни зиндонга солишларини амр қилди. Сўнгра бошқа бир таъбирчини чақиртирди. Унга тушини айтиб берди. Таъбирчи деди:

«Подшоҳим! Барча қариндошларингиз сиздан олдин ўлиб кетишар экан!».

Подшоҳ ғазабланиб уни ҳам зиндонга солишни амр қилди. Подшоҳ ғазабидан тушганидан сўнг учинчи таъбирчини чақиришларини амр қилди. Подшоҳ унга ҳам тушини айтиб бериб таъбирини сўради. Таъбирчи кулиб деди:

«Подшоҳим! Яхшиликни кўрибсиз. Қариндошларингиз ичида сиз энг узоқ умр кўрар экансиз!».

Охирги таъбир мазмуни жиҳатидан аввалгиларидан фарқ умуман қилмайди. Аммо услуб жиҳатидан фарқли эканида шак йўқ. Подшоҳнинг аҳли модомики, унинг ҳаётлик чоғида вафот қилар экан, подшоҳнинг умри уларникидан узун бўлади, деганидир бу.

Баъзилар «стаканнинг ярми бўш» дейишади. Баъзилар эса «стаканнинг ярми тўла» дейишади. Мазмун жиҳатидан иккиси бир хил гап. Аммо услуб жиҳатидан иккиси ўртасида масофа узоқдир.

Биз кийимларимиз ва атирларимизни танлаганимиз каби сўзларимизни ҳам танлаб гапиришимиз лозим. Чунки гапда шунақа гўзаллик борки, у кийимникидан фарқ қилмайди. Гапда шунақа бўй борки,у атирникидан фарқ қилмайди.

Бизнинг гапирадиган ҳар бир гапимиз икки қисмга бўлинади:

1. Мазмун.

2. Услуб.

Агар гапингни мазмуни гўзал бўлса, уни қабиҳ услубинг билан бузма. Агар гапингни мазмуни қабиҳ бўлса унга қабиҳ услубингни ҳам қўшма. Киши иккита қабиҳ нарсани бир жойда жамласа унга тоқат қилиб бўлмайди.

«Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда атрофингдан тарқаб кетишган бўлишар эди». Оли Имрон сураси, 159-оят.

Фикрлашинг қанчалар гўзал бўлмасин, исломдан гўзалроқ бўла олмайди.

Даъвойинг қанчалар буюк бўлмасин, исломдан буюк бўла олмайди.

Ғаминг қанчалар муҳим бўлмасин, Ислом ғамидан муҳим бўла олмайди.

Аммо Ислом гўзал фикр, буюк даъво ва муҳим ғамдир.

Агар исломни қўпол, қалби қаттиқ, фикрини ифодалашда ўз услубига эга бўлмаган инсон тақдим қилганида инсонлар унинг атрофидан қочиб кетган бўлишар эди. Ёмон услуб гўзал фикрни бузади. Шунинг учун Аллоҳ таоло буюк дини учун «буюк хулқ устида» бўлмиш зотни ихтиёр қилди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмонликка яхшилик қилар, зулм қилганларни авф қилар, силаи-раҳмни боғлар, мискинлар билан ўтирар эдилар.

Сидратул мунтаҳога чиққанларида ҳам ерга қайтиб тушган эдилар. Калишларини ўзлари ямар, қўйларини ўзлари соғар, аёлларига ёрдам берар, уларга хизмат қилар эдилар.

Сўзларингизни худди кийимларингизни танлаб кийганингиз каби танлаб гапиринг!

Гапда ҳам гўзаллик бор!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтади.Ризқимни мендан ўзга ҳеч ким олмаслигини билганимдан сўнг хотиржам бўлдим,.Имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ айтади.Ким агар ризқ куч давоми...

1757 13:00 / 04.03.2022
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда келишича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам седана ҳақида .У сомдан бошқа ҳар бир дардга шифодир,, давоми...

2550 16:00 / 23.01.2023
. . Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ бир қавм устига азоб нозил қилса, ўша азоб уларнинг ичида давоми...

1631 11:05 / 14 январь
Китоб холис суҳбатдош, тўғрисўз ва содиқ дўст. Сиздан малолланмайдиган ҳамроҳ. Молдунёингиз уни қизиқтирмайди. Ичингиздаги сирларингизни ялтоқилик билан билиб давоми...

2995 11:00 / 18.04.2022