1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Фитналардан эҳтиёт бўлиш

11:05 / 14 январь 1631 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَقَالَ: إِذَا أَنْزَلَ اللهُ بِقَوْمٍ عَذَابًا أَصَابَ الْعَذَابُ مَنْ كَانَ فِيهِمْ ثُمَّ بُعِثُوا عَلَى أَعْمَالِهِمْ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ бир қавм устига азоб нозил қилса, ўша азоб уларнинг ичида ким бўлса, ҳаммасига баробар етади. Кейин эса барчалари амалларига кўра қайта тириладилар», дедилар».
Икки шайх ривоят қилганлар.


Шарҳ: Оммавий азобга лойиқ бўлган қавмнинг ичида бўлган одам, ким бўлишидан қатъи назар, уларга қўшилиб, биргаликда мусибатга учрайди, шунинг учун бу ҳолат «Нима қилайлик, замон шу экан-да!» дейишга зинҳор баҳона бўла олмайди. Мўмин банда бутун дунёда бир ўзи қолиб, аҳли иймонларни тамсил қилаётган бўлса ҳам, Аллоҳ таолонинг айтганидан қолмаслиги керак, чунки унинг иймони, ибодати ва солиҳ амали ҳеч қачон зое кетмайди. Солиҳ инсон нобакорлар жамоаси билан бирга ҳалокатга учраса ҳам, унинг иймони, ибодати ва солиҳ амали охиратда уни қутқариб қолади. Барча бандалар қайта тириладиган пайтда у гўзал ҳолатда қайта тирилади ва ўз мукофотини заррача камаймаган ҳолда олади.


عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يَتَقَارَبُ الزَّمَانُ وَيَنْقُصُ الْعَمَلُ وَيُلْقَى الشُّحُّ وَتَظْهَرُ الْفِتَنُ وَيَكْثُرُ الْهَرْجُ». قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ أَيُّمَ هُوَ؟ قَالَ: «الْقَتْلُ، الْقَتْلُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Вақт қисқаради, амал ноқис бўлади, бахиллик илқо қилинади, фитналар зоҳир бўлади, ҳарж кўпаяди», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, у нима?» дейишган эди, «Қирғинбарот, қирғинбарот!» дедилар».
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Пайғамбар алайҳиссаломнинг замонларидан кейин чиқадиган баъзи ҳолатлар ҳақида сўз кетмоқда.
«Вақт қисқаради».
Бир вақтлар келиб, вақтнинг баракаси қолмайди, бир йил бир ойдек ўтиб кетади, бир ой бир ҳафтадек ўтиб кетади ва ҳоказо.
«Амал ноқис бўлади».


Бир вақтлар келиб, диний таълимотларга амал қилиш, солиҳ амал қилиш камаяди. Бу ишларга нисбатан дангасалик пайдо бўлади. Гап кўпайса ҳам, иш камаяди.
«Бахиллик илқо қилинади».


Бир вақтлар келиб, сахийлик кетиб, одамлар бахил бўлиб қоладилар. Бахил бўлганда ҳам ўта бахил бўлиб қоладилар. Биров бировга бахиллик қилишни уят санамай қўяди.
«Фитналар зоҳир бўлади».


Бир вақтлар келиб, одамлар ўртасида турли-туман фитналар кўтарилади, фитна кетидан фитна келаверади.


Расулуллоҳ алайҳиссалом бу гапларининг давомига яна бир нарсани қўшдилар: «Ҳарж кўпаяди», дедилар. У зотни тинглаб турганлар бу сўзнинг маъносини тўлиқ англаб етмай, «Эй Аллоҳнинг Расули, у нима?» дейишди. Расулуллоҳ алайҳиссалом бу саволга жавобан: «Қирғинбарот, қирғинбарот!» дедилар.


Бир вақтлар келиб, одамлар орасида қатл, яъни одам ўлдириш, қотилликлар кўпаяди. Аммо шунга ҳам қарамай, мўмин-мусулмон банда динини маҳкам тутмоғи лозим.


وَعَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «سَتَكُونُ فِتَنٌ، الْقَاعِدُ فِيهَا خَيْرٌ مِنَ الْقَائِمِ وَالْقَائِمُ فِيهَا خَيْرٌ مِنَ الْمَاشِي وَالْمَاشِي فِيهَا خَيْرٌ مِنَ السَّاعِي مَنْ تَشَرَّفَ لَهَا تَسْتَشْرِفْهُ فَمَنْ وَجَدَ مِنْهَا مَلْجَأً أَوْ مَعَاذًا فَلْيَعُذْ بِهِ». رَوَاهُمَا الْأَرْبَعَةُ.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Келажакда фитналар бўлади. Ўша пайтда югургандан юрган яхши, юргандан турган яхши, тургандан ўтирган яхшидир. Ким унга қизиқса, уни домига тортиб кетади. Ким ундан паноҳ ёки қўрғон топса, ўша билан ўзини асрасин», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилганлар.


Шарҳ: Демак, фитнани сезган одам иложи борича ундан узоқда бўлишга ҳаракат қилмоғи керак.


عَنْ أَبي بَكْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّهَا سَتَكُونُ فِتَنٌ أَلَا ثُمَّ تَكُونُ فِتْنَةٌ، الْقَاعِدُ فِيهَا خَيْرٌ مِنَ الْمَاشِي فِيهَا، وَالْمَاشِي فِيهَا خَيْرٌ مِنَ السَّاعِي إِلَيْهَا، أَلَا فَإِذَا نَزَلَتْ أَوْ وَقَعَتْ فَمَنْ كَانَ لَهُ إِبِلٌ فَلْيَلْحَقْ بِهَا وَمَنْ كَانَ لَهُ غَنَمٌ فَلْيَلْحَقْ بِهَا وَمَنْ كَانَتْ لَهُ أَرْضٌ فَلْيَلْحَقْ بِأَرْضِهِ»، فَقَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَرَأَيْتَ مَنْ لَمْ تَكُنْ لَهُ إِبِلٌ وَلَا غَنَمٌ وَلَا أَرْضٌ؟ قَالَ: «يَعْمِدُ إِلَى سَيْفِهِ فَيَدُقُّ عَلَى حَدِّهِ بِحَجَرٍ ثُمَّ لِيَنْجُ إِنِ اسْتَطَاعَ النَّجَاءَ، اللَّهُمَّ هَلْ بَلَّغْتُ، اللَّهُمَّ هَلْ بَلَّغْتُ، اللَّهُمَّ هَلْ بَلَّغْتُ»، فَقَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ إِنْ أُكْرِهْتُ وَانْطُلِقَ بِي إِلَى الصَّفَّيْنِ أَوْ إِحْدَى الْفِئَتَيْنِ فَضَرَبَنِي رَجُلٌ بِسَيْفِهِ أَوْ يَجِيءُ سَهْمٌ فَيَقْتُلُنِي، قَالَ: «يَبُوءُ بِإِثْمِهِ وَإِثْمِكَ وَيَكُونُ مِنْ أَصْحَابِ النَّارِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ.

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Келажакда фитналар бўлади. Огоҳ бўлинглар, ҳали фитналар бўлади, ўшанда югургандан юрган яхши, юргандан ўтирган яхши бўлади. Огоҳ бўлинглар, фитна нозил (ёки воқеъ) бўлса, кимнинг туяси бор бўлса, ўша билан машғул бўлсин; кимнинг қўйи бўлса, ўша билан машғул бўлсин; кимнинг ери бўлса, ўша ери билан машғул бўлсин», дедилар. Шунда бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, туяси, қўйи, ери йўқлар нима қилади?» деди. У зот: «Қиличини олиб, тош билан унинг тиғига уради. Сўнгра қочишга қодир бўлса, қочиб кетади. Аллоҳим, етказдимми? Аллоҳим, етказдимми?

 Аллоҳим, етказдимми?» дедилар. Шунда бошқа бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, агар мени мажбур қилиб, икки сафдан ёки икки гуруҳдан бирига олиб боришса, бир киши менга қилич урса ёки ўқ тегиб ўлсам-чи?» деди. «Ўзининг ҳам, сенинг ҳам гуноҳинг унга ёзилиб, дўзахийлардан бўлади», дедилар».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.


Шарҳ: Мусулмонлар орасида фитна чиққанда ниҳоятда ҳушёр бўлиш керак. Иложи борича бу фитнага аралашмаслик керак. Агар бир кишининг чорва ҳайвонлари бор бўлса, ўшаларни боқиш билан чалғиб, фитнадан четда бўлиш керак. Ери бўлса, ўша ерида ишлаб, фитнага аралашмасин. Фитна пайтида ишлатиш мумкин бўлган қурол-яроқлари бўлса, уларни йўқ қилсин.


Бу фитнага бировни мажбуран аралаштирган одам ўзининг ҳам, ўша мажбур қилинган одамнинг ҳам гуноҳига қолади. Фитнада фаоллик кўрсатиб, бошқаларни унга тортган кимса эса дўзахий бўлади.

«Фитналар ва Қиёмат аломатлари» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу воқеа балиқни музлатиб сақлайдиган корхоналардан бирида бўлган эди. Бир куни корхона ишчиларидан бири шу кунги охирги ишини якунлаб қўйиш учун балиқ давоми...

1701 09:00 / 28.02.2023
4790. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ таоло қиёмат куни.Менинг жалолим учун бирбирларини яхши кўрганлар қани давоми...

5004 13:00 / 31.10.2021
Милодий 11211269 йиллар орасида Шимолий Африка, Андалус ва Ғарбий Саҳро давлатларига ҳоким бўлган Муваҳҳидлар Давлатининг асосчиси Абдул Муъмин пойтахт Марокаш давоми...

2041 16:45 / 31.12.2023
Таътилга берилган муддат ниҳоясига етиб, юртига қайтиш учун бир йигит самолётга чиқди. Йигитнинг ёнида содда, кекса бир онахон ўтирарди. Самолёт манзил сари давоми...

3179 17:00 / 01.08.2022