1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (236-дарс) Аллоҳ учун ёмон кўриш

19:00 / 23.06.2023 1325 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

236. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Сиз-лардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродари учун ҳам раво кўрмагунича мўмин бўла олмайди», деяётганларини эшитдим».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.


* * *


237. Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким Аллоҳ учун яхши кўрса, Аллоҳ учун ёмон кўрса, Аллоҳ учун берса ва Аллоҳ учун ман қилса, иймонни комил қилган бўлади».

Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.


* * *

238. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қили-нади:


«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким бизга қарши қурол кўтарса ва ким бизни алда-са, биздан эмас».

Муслим ривоят қилган.


* * *

239. Жундаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан риво-ят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким мутаассибликка чақирган ёки мутаассибликка ёрдам берган ҳолида залолат байроғи остида қатл қилинса, жоҳилият қатли билан қатл қилинган бўлади».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Икки азондан мурод азон ва иқоматдир. . .Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Азон ва иқомат орасидаги дуо рад давоми...

2323 11:09 / 30.08.2020
479. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага яқинлашганларида .Аллоҳим, мен унинг икки тоғи орасини худди Иброҳим давоми...

2861 14:00 / 19.02.2021
569. Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга таомда ҳозир бўлсак, то Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

2322 18:00 / 08.10.2021
249. Авф ибн Молик Ашжаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида тўққиз, саккиз ёки етти киши эдик. Шунда у зот давоми...

4144 14:45 / 06.09.2019